Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади
09 окт 2024 19:02
Янгиликлар
Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади
Испания терма жамоаси ва Билбаонинг "Атлетик" жамоаси ёш вингери Нико Уильямс жароҳат олди ва "Фурия Роха"нинг бўлажак учрашувларида қатнашмайди.
Испания терма жамоаси расмий сайти футболчининг бўлажак ўйинларда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берди. Уильямс ўз клуби ва тиббий штаб ўртасидаги маслаҳатлашувлардан сўнг терма жамоани тарк этди. Унинг ўрнига "Реал Сосьедад" футболчиси Серхио Гомес чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, Испания Миллатлар Лигаси доирасида 12 октябрь куни Дания, 15 октябрь куни эса Сербияга қарши ўйнайди. Европанинг амалдаги чемпиони Миллатлар Лигасининг дастлабки икки турида 4 очко жамғарди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар