Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди
07 окт 2024 13:32
Янгиликлар
Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 октябрь куни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши ўйинлар олдидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
"Бош мураббийимиз Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Иккита учрашувга жамоамизни ёрдамчи мураббийлар Алеиш Чех ҳамда Владо Радманович тайёрлашади. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз", – дейилади ЎФА хабарида.
Аввалроқ терма жамоа устози Сречко Катанец "Агар учинчи марта терма жамоани соғлиғим туфайли тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман", деган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар