

Россия терма жамоаси футболчилари пайшанба куни очиқ машғулот ўтказишади ва шундан сўнг клублар ихтиёрига қайтишади. Руслар ушбу ФИФА кунларида бирорта ўйин ўтказишмайди. Аввалроқ, Россия термаси ва Покистон ўртасидаги ўйин ўтказилмаслиги маълум бўлганди.
Октябрь ойи йиғинларида Валерий Карпин шогирдлари Белград ва Курск вилоятидаги болаларга мастер-класс ўтказишади. Шу билан бирга, Россия термаси 10 октябрь куни Лев Яшин стадионида мухлислар билан учрашади. Шундан сўнг, терма аъзолари ўз клублари ихтиёрига қайтишади.



