UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  43 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса... Янгиликлар

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов Тимур Кападзе терма бошқарувига келса, услуб масаласида қийинчиликка дуч келишини таъкидлади.

Катанецнинг соғлиғи ва унинг ўринбосари ҳақидаги турли хабарлар мени бир жиҳатдан кўпроқ ўйлантиряпти. 

Маълумки, словениялик мураббий 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўради. Камида, айнан терма жамоамизни у шу тизимда бошқарди ва сўнгги уч йилда фақат шу схемада ўйнаб келди. Бу схема ўзига яраша специфик бўлиб, ўзгартириш осон эмас, зеро марказий ҳимоячиларга бериладиган вазифалар, қанот футболчиларининг ҳаракати нуқтаи назаридан 4 ҳимоячили ҳар қандай схемадан тубда фарқ қилади. Ҳимояда ўйнайдиган футболчилардан баъзи қўшимча қобилият ва кўникмалар ҳам талаб қилинишидан ташқари, 3 марказий ҳимоячидан 2 марказий ҳимоячига ўтиш яримҳимоядаги тизимга ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам ўз таъсирини ўтказади. Хуллас, таркибдаги ўзгаришлардан тортиб, бир муддат машғулотларни талаб қиладиган жараён – бизда эса, етарли вақт йўқ. 

Дунёдаги мураббийларга қарасангиз ҳам, 4-4-2, 4-3-3, 4-2-4 ва бир қатор схемалар билан алмаштириб маневрлар қиладиган мураббийлар кўп, аммо ҳимоячилар сонига тегилмайди. 3 марказий ҳимоячи билан доим тўп сурадиган бошқа гуруҳ мураббийлар ҳам бор – улар аксинча, 2 марказий ҳимоячи схемаларига мурожаат қилишмайди. 



Эсингизда бўлса, Италияда 3-4-3 да муваффақият қозонган Антонио Конте “Челси”га келгач, Англияга мослашишга уриниб, 4-3-3 синаб кўрган, аммо илк ўйинлардаёқ ёмон натижалар қайд этгач, футболчиларни ўз 3-4-3 схемасига мослаштириш осонроқ ва қисқароқ йўл эканини англаб етганди.  



Мисол учун, Тимур Кападзе “Олимпик”да ҳам, олимпия жамоамизда ҳам асосан 2 марказий ҳимоячидан иборат схема танлайди. Хўш, агар баъзи маълумотлар тўғри бўлиб, навбатдаги икки ўйинда айнан у миллий жамоамизни бошқарса, нима қилади? Қисқа муддатда, деярли умумий машғулотсиз ўз услубига ўргата оладими? Футболчилар ўз фаолияти давомида турли схемаларда ўйнаган бўлишса-да, биргаликда фақат Катанец қўл остида тўп суришган ва шу асосида жамоа шаклланган. Ёки Кападзе, балким бошқа мураббий, Катанец схемасини сақлаб қолишга қарор қилса, бу тизимда рақибга тайёрланиш ва ўйинни режалаштириш учун қай даражада билим ва тажриба бўлади? 


Қаҳрамон Асланов

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика