UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  2 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  45 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  6 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  29 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса... Янгиликлар

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов Тимур Кападзе терма бошқарувига келса, услуб масаласида қийинчиликка дуч келишини таъкидлади.

Катанецнинг соғлиғи ва унинг ўринбосари ҳақидаги турли хабарлар мени бир жиҳатдан кўпроқ ўйлантиряпти. 

Маълумки, словениялик мураббий 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўради. Камида, айнан терма жамоамизни у шу тизимда бошқарди ва сўнгги уч йилда фақат шу схемада ўйнаб келди. Бу схема ўзига яраша специфик бўлиб, ўзгартириш осон эмас, зеро марказий ҳимоячиларга бериладиган вазифалар, қанот футболчиларининг ҳаракати нуқтаи назаридан 4 ҳимоячили ҳар қандай схемадан тубда фарқ қилади. Ҳимояда ўйнайдиган футболчилардан баъзи қўшимча қобилият ва кўникмалар ҳам талаб қилинишидан ташқари, 3 марказий ҳимоячидан 2 марказий ҳимоячига ўтиш яримҳимоядаги тизимга ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам ўз таъсирини ўтказади. Хуллас, таркибдаги ўзгаришлардан тортиб, бир муддат машғулотларни талаб қиладиган жараён – бизда эса, етарли вақт йўқ. 

Дунёдаги мураббийларга қарасангиз ҳам, 4-4-2, 4-3-3, 4-2-4 ва бир қатор схемалар билан алмаштириб маневрлар қиладиган мураббийлар кўп, аммо ҳимоячилар сонига тегилмайди. 3 марказий ҳимоячи билан доим тўп сурадиган бошқа гуруҳ мураббийлар ҳам бор – улар аксинча, 2 марказий ҳимоячи схемаларига мурожаат қилишмайди. 



Эсингизда бўлса, Италияда 3-4-3 да муваффақият қозонган Антонио Конте “Челси”га келгач, Англияга мослашишга уриниб, 4-3-3 синаб кўрган, аммо илк ўйинлардаёқ ёмон натижалар қайд этгач, футболчиларни ўз 3-4-3 схемасига мослаштириш осонроқ ва қисқароқ йўл эканини англаб етганди.  



Мисол учун, Тимур Кападзе “Олимпик”да ҳам, олимпия жамоамизда ҳам асосан 2 марказий ҳимоячидан иборат схема танлайди. Хўш, агар баъзи маълумотлар тўғри бўлиб, навбатдаги икки ўйинда айнан у миллий жамоамизни бошқарса, нима қилади? Қисқа муддатда, деярли умумий машғулотсиз ўз услубига ўргата оладими? Футболчилар ўз фаолияти давомида турли схемаларда ўйнаган бўлишса-да, биргаликда фақат Катанец қўл остида тўп суришган ва шу асосида жамоа шаклланган. Ёки Кападзе, балким бошқа мураббий, Катанец схемасини сақлаб қолишга қарор қилса, бу тизимда рақибга тайёрланиш ва ўйинни режалаштириш учун қай даражада билим ва тажриба бўлади? 


Қаҳрамон Асланов

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика