

Манбанинг хабар беришича, Италия футбол федерацияси ҳам Контега қизиқиш билдирмоқда, аммо "Челси" Контени ортга қайтариш учун максимал ҳаракат қилмоқчи.
Маълумот учунм Конте айни вақтда "Наполи" бош мураббийи ҳисобланади. Контенинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027-йил ёзигача амал қилади. Италия чемпионатининг 33 та ўйинидан сўнг, "Наполи" 66 очко тўплади ва учинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Конте 2016-18 йиллар оралиғида "кўклар" бош мураббийи бўлган. Унинг қўл остида жамоа 2017 йилда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган. Бу ҳозирда "аристократлар"нинг сўнгги чемпионлиги бўлиб турибди.



