Бенитес АПЛга қайтиши мумкин
18 сен 2020 16:50
Янгиликлар
Бенитес АПЛга қайтиши мумкин
"Далянь Ифан" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
"Рафиқам менга бироз дам олишни маслаҳат бермоқда. Аммо, менга майдонда бўлиш, тактика устида ишлаш ва совринлар ютиш учун курашиш ёқади. Албатта, мен яна ўзимни Премьер-лигага ва оиламга яқинроқ кўрмоқдаман. Қачон? Ҳозир билмайман.
Ҳозирча биз штабим билан биргаликда Англия чемпионати ўйинларини кўришда давом эттирмоқдамиз. Пандемия барчасини кескин ўзгартирди, аммо бу бизнинг футболга бўлган иштиёқимизни ўзгартирмайди", - дейди Бенитес.
Олдинроқ, испаниялик мутахассис яна "Ньюкасл" (ҳозирда Стив Брюс бошқармоқда)да ишлашни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар