UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  1 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  11 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1

"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди Янгиликлар

"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди

Мадриднинг "Реал" жамоаси "Бетис" марказий ҳимоячиси Натанни сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист Экрем Конурнинг X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 23 ёшли бразилиялик футболчига Англиянинг "Челси" ва "Ньюкасл" жамоалари ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Севилья клуби раҳбарияти 2030 йилнинг июнигача амал қиладиган шартномаси мавжуд бўлишига қарамай, футболчи учун 40-50 млн евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Transfermarkt портали баҳосига кўра эса Натаннинг трансфер қиймати 20 млн еврони ташкил этади.

Натан жорий мавсум барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ла Лиганинг 21-туридан сўнг "Реал" 51 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Барселона"дан бир очкога ортда қолмоқда. "Бетис" эса 32 очко билан олтинчи поғонага жойлашган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика