UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  2 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  43 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

“Бавария” услубидаги ғалаба Янгиликлар

“Бавария” услубидаги ғалаба

Теглар :  Қўқон-1912
Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал учрашуви "Қўқон-1912" учун муваффақиятли бўлди.

“Жар” стадионининг захира майдонида, кучли ёмғир остида бўлиб ўтган баҳсда вакилларимиз иродали ғалабага эришди.

“НБУ-Осиё”га қарши кечган ўйинни бир неча кун Мюнхенда ўтказилган “Бавария” – “Ювентус” беллашувга қиёслаш мумкин.

Ўйиннинг 4-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда мезбонлар ҳисобни очишди. Аниқроғи, Саиджалол Сотиболдиевнинг зарбаси дарвозани ишғол этилиши билан якун топди – 1:0.

33-дақиқада вакилларимиз жарима майдончаси яқинида мезбонлар футболчисини қоидага хилоф равишда тўхтатиб қолишди. Натижада Вадим Агишев жарима тўпини белгилади. Тажрибали Музаффар Умрзоқов жарима тўпини қойимақом тарзда ижро этди – 2:0.

Биринчи тайм шу ҳисоб билан якун топди.

Танаффусдан кейин жамоамизда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бунинг натижасида рақиб дарвозасини уч марта ишғол этилди.

66-дақиқада Ориф Мамажонов ўзининг индвидуал ҳаракатлари эвазига ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида ўйинда ҳисоб тенглашди. Қанотдан ташкил этилган ҳужумни майдон эгалари қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ушбу стантард вазият эса дарвозанинг ишғол этилиши билан якунланди. Жарима майдончасига тўп оширилгач, рақиб дарвозаси олдида пала-партишлик юзага келди. Бундан эса Абдул Азиз Юсупов самарали фойдаланди – 2:2.

Ушбу ҳужумчининг ўзи ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда учрашув тақдирини ҳал этиши мумкин эди. Аммо ёш ҳужумчи ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. Натижада асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди.

Ғолибни аниқлаш мақсадида қўшимча бўлимлар ўтказиладиган бўлди. Қўшимча таймларнинг 2-дақиқасида Азизхон Ибрагимов икки ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб, дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди – 3:2.

Биринчи бўлимда вакилларимиз рақибнинг кучига тўғри баҳо бера олмаганликлари кўриниб қолди. Иккинчи таймда эса бу хато ўз вақтида тузатилди.

Иккинчи ва қўшимча бўлимларда катта устунлик вакилларимиз томонидан бўлди.

Ушбу учрашувда деярли иккинчи таркибимиз майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз.

Шу тариқа, “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалга йўл олди.

 

Ўзбекистон Кубоги

1/16 финал

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 2:3 (2:0)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Ф. Ярмухамедов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: Саиджалол Сотиболдиев – 4, Музаффар Умрзоқов – 33. – Ориф Мамажонов – 66, Абдулазиз Юсупов – 83, Азизхон Ибрагимов – 92.

“НБУ-Осиё”: Азамат Аҳмедов, Аббос Пўлатов, Миршохид Олимов, Музаффар Умрзоқов, Элдор Чориев, Орипхўжа Абдухолиқов, Саиджалол Сотиболдиев, Исроил Эргашев, Ориф Абдуғаниев, Маъмур Султонов, Аваз Неъматов.

Захира: Виталий Тошибаев, Элдор Норбаев, Достонбек Баҳромов, Тимур Усмонов, Соибжон Сафаров, Муҳаммад Султонов, Хайрулло Рихсибоев.

“Қўқон-1912”: Ғайрат Ҳасанов, Аслиддин Соипов, Достон Мелиқўзиев, Ойбек Рустамов, Абдулазиз Юсупов, Авазхон Маматхўжаев, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев, Азизхон Ибрагимов, Ориф Мамажонов, Айбек Нурбаев.

Захира: Ислом Абдуллаев, Жалил Кимсанов, Иброҳим Ғофуров, Иброҳим Мухторов, Исмоил Охунжонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика