UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  5 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9

“Барселона”нинг собиқ посбони ижтимоий тармоқдаги акаунтларини ўчириб ташлади Янгиликлар

“Барселона”нинг собиқ посбони ижтимоий тармоқдаги акаунтларини ўчириб ташлади

“Барселона” ва Испания терма жамоасининг собиқ посбони Виктор Вальдес “Инстаграм” ва “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги аккаунтларини ўчириб юборди, дея хабар бермоқда Marca.

Нашрнинг ёзишича, 1 январь куни 35 ёшли футболчи Твиттер ижтимоий тармоғида йўл тасвири туширилган суратни  ва унга “барчаси учун раҳмат” деган ёзувли постни жойлаштирганди. Шу тариқа у футболчилик фаоялитини якунлаганига ишора қилмоқчи бўлган дея тахмин қилинмоқда. 2015 йилда футболчи фаолиятини якунлагач, бор эътиборини оиласига қаратиши ҳақида гапирганди: “Қачондир прожекторлар ўчиб, фаолиятимни якунласам, болаларим билан сайр қилиб, уларнинг тарбиясига эътибор қаратаман. Умид қиламанки, бу вақт келганда, мени топиш жуда қийин бўлади”.

Ўтган йили август ойида турли клублардан таклифлар бўлаётганлигига қарамай бутсаларини михга осишга қарор қилганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Дарвозабон 2002 йидан 2014 йилга қадар “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Бу давр оралиғида у олти марта Испания чемпиони (2005,2006,2009, 2010, 2011,2013) уч бор Чемпионлар лигаси (2006, 2009, 2011), икки бор Испания кубоги (2009, 2012) ва клублар ўртасида жаҳон чемпионати (2009, 2011)да ғолиб чиққан. Испания термаси таркибида Жаҳон (2010) ва Европа (2012) чемпионига айланган. “Барселона”дан кейин Вальдес “Манчестер Юнайтед”, “Стандарт” ва “Мидсбро”дан фаолият юритган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика