UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  17 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  5 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди Янгиликлар

Баркамол авлод-2014. Мезбонлар баҳсларда қатнашмайди

Бугун Наманган шаҳрида мамлакатимиз касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлари ўқувчиларининг анъанавий “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичи баҳслари старт олади.
Режага кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятлар терма жамоалари соат 12.30 гача Наманган шаҳрига етиб келади.

Мусобақа дастуридан жой олган 16 спорт тури, жумладан, футбол учрашувларига қизиқиш жуда баланд. Тақвимга кўра, барча жамоавий спорт турлари бўйича баҳслар бугун куннинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.

Миллионлар ўйини — футбол мусобақаси “Баркамол авлод” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади. Унда минтақавий баҳсларда ғолиб чиққан тўртта жамоа — Тошкент шаҳри, Сирдарё, Қашқадарё ҳамда пойтахт вилояти вакиллари медаллар учун кураш олиб боради. Ғолиб номига уч тур якунига мувофиқ ойдинлик киритилади. Ажабланарлиси, мезбонлар — Наманган вилояти ёшлари пойтахтимизда ўтказилган саралаш учрашувларида финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олишмаган. Шунга қарамай, футбол ўйинларига қизиқиш жуда юқорилиги таҳсинга лойиқ.

29 май куни бўладиган дастлабки турни Қашқадарё — Тошкент  вилоятлари терма жамоалари бошлаб беради. Учрашув соат 16.00 да бошланади. Иккинчи жуфтлик учрашуви 17.10 да бошланиши белгиланган. Унда Сирдарё вилояти — Тошкент шаҳри ёш футболчилари ўзаро куч синашади.

Қолган учрашувлар тақвими:
30 май

Тошкент вилояти — Тошкент шаҳри
Қашқадарё — Сирдарё

1 июнь
Тошкент — Сирдарё
Қашқадарё вилояти — Тошкент шаҳри.

Эслатиб ўтамиз, “Баркамол авлод — 2014” спорт ўйинлари республика финал босқичининг тантанали очилиш маросимлари бугун оқшом Намангандаги “Навбаҳор” стадионида бўлиб ўтади.

Эркин ХОЛБОБО
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика