

Лондонликларга машғулотда гаплашиш таъқиқланди. Бундан ташқари, фақат 5 нафар футболчи бир вақтда машғулот олиб бориши мумкин, шунда ҳам масофаларни сақлаган ҳолда.
Мураббийлар штаби улардан узоқ масофада бўлади. Ходимлар ҳам ўйинчилар билан алоқа қилмайди. Ҳар бир футболчи алоҳида душ хонасидан фойдаланади.
Англияда ҳали мавсумнинг аниқ бошланиш санаси йўқ. Мусобақанинг июнда давом эттирилиши тахмин қилинмоқда.



