АҚШ ноябрь ойида Шотландия билан ўйнайди
14 сен 2013 14:23
Янгиликлар

АҚШ ноябрь ойида Шотландия билан ўйнайди
15 ноябрь куни Глазгода АҚШ ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ФИФА расмий сайти.
Ўйин "Хэмпден Парк" стадионида бўлиб ўтади. Америкалилар устози Юрген Клинсманн ушбу ўйинда Европада ўйнаётган бир қатор легионерларни синовдан ўтказиб олиши мумкин бўлади.
- Шотландларга қарши ўйин жуда муҳим бўлади, сабаби Бразилиядаги Жаҳон чемпионатига жуда ҳам кам вақт қолмоқда, - дейди Клинсманн.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2014 йилги мундиалга муддатдан олдин йўлланмани қўлга киритиб бўлди.

Фикрлар