UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  0 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  9 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1

Антон Вальдемар Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин Янгиликлар

Антон Вальдемар Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин

"Ганновер" ҳимоячиси Вальдемар Антон "Вольфсбург"га қарши ўйинда мавсумдаги ўзининг 18-учрашувини ўтказди.

Футболчи 19та ўйиндан фақат биттасида ўйнамади холос. 16-турда Бременда бўлган "Вердер"га қарши баҳсда майдонга тушмаганди. Ўша баҳсда унинг жамоаси 0:4 ҳисобида ютқазганди. Энди Антон жамоа сафида бу мавсум энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланиб олди.

Сўнгги турда Вальдемар ҳимоядаги ўзгаришлар туфайли ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилди. Универсаллик – ёш футболчининг устун жиҳатларидан бири.

Германия матбуоти ўсиб келаётган ёш ҳимоячини Пер Мертезакер билан таққослашда давом этмоқда. У ҳам фаолиятини "Ганновер"да бошлаган, ҳозир эса "Арсенал"да ўйнамоқда.
"Пер - суперфутболчи. У оддий ва аниқ ўйнайди, барча унинг нимага эришганини барча билади. Албатта, ундан кўп нарса ўрганганман. У билан таққослашлари мени хурсанд қилади" – дейди Вальдемар.

Германия нашрлари Антонни Германия терма жамоаси сафида Россияга бориши мумкин бўлганлар қаторида тилга олмоқда. "Албатта, терма жамоада ўйнашни барча хоҳлайди, бу менинг мақсадим. Аммо бунинг учун янада кучли бўлишим ва ўз вақтимни кутишим керак" – дейди у.



"Киль" ярим ҳимоячиси Мануэль Янцер жароҳатини даволашни давом эттирмоқда. Ноябрь ойи охирида жароҳатига қарамай у клуби билан 2019 йилга қадар шартномасини узайтирди. "Жароҳатига қарамай Мануэль доим биз учун қанчалик муҳим эканлигини исботлаб келган. У жангчи, ҳар доим зарбага тайёр. Шу сабабли ҳам унга ишонамиз" – дейди клуб спортдиректори Ральф Бекер.

"Шартномани узайтириш менга бемалол ва янги куч билан жароҳатимни даволаш имкониятини беради" – дейди Мануэль.


Владислав Гойхман

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика