UZ

Сўнгги янгиликлар

03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  2 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   2 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  12 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  0 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  3 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  13 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  14 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  5

"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади Янгиликлар

"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер билан музокара ўтказишни режалаштирган.

32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига этади. Шартнома муддати тугагач, томонлар ҳамкорликни давом эттириши ёки эттирмаслиги ҳали аниқ эмас. Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, яқин ойларда "қаймоқранглилар" вакиллари Рюдигер билан музокаралар ўтказади. Сўнгги пайтларда немис футболчиси жароҳатлар туфайли тез-тез сафдан чиқмоқда, аммо жамоа етакчиси бўлиб қолмоқда ва кийиниш хонасида муҳим роль ўйнайди.

Антонио Рюдигер "Реал" сафида 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Марказий ҳимоячи жорий мавсум атиги уч ўйинда иштирок этди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика