UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  4 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

Андижонда нима бўляпти? Янгиликлар

Андижонда нима бўляпти?

Сўнгги 48 соатда "бургутлар" мавзуси яна трендга чиқди. Гўёки, "Андижон" молиявий муаммолар туфайли Нукусга бора олмади.

Лекин бир ҳафта олдин бўлажак ўйин учун ("Турон"га қарши) ҳар футболчига 20 млн сўмдан мукофот пули ваъда қилган клуб бугун йўл харажатлари учун маблағ топа олмаслиги унчалик ишонарли эмас. Агар у раҳбарият қисқа муддат ичида 30 млрд.дан ошиқроқ пулини футбол учун сарфлаб юборадиган даражада саҳий бўлса, тарқатилган хабарга нисбатан шубҳа янада ортади.

Савол: унда муаммо қани?

2020 йилнинг ёзида вилоятнинг бош жамоаси банкрот бўлишига бир қадам қолди. Буни Андижон имиджи учун салбий таъсир қилишини тушунган Шуҳрат Абдураҳмонов клубни янги таъсисчига беришга қарор қилди. 

"Бургутлар"нинг ҳозирги раҳбари Журъатбек Қувватов билан келишувга эришар экан, вилоят ҳокими масъулиятнинг бир қисмини ўз бўйнига олган эди (прожектор муаммосини ҳал қилиб, молиявий ёрдам бериш).

Бироқ ҳанузгача прожектор масаласида олдинга қадам ташлангани йўқ. Шунингдек, "Андижон" раҳбарияти стадионнинг реконструкцияси ва янги база қурилиши учун миллиардлаб пул сарфласа ҳам, мазкур объектлар клубнинг ҳисобига ўтказилмаган ёки узоқ муддатли фойдаланиш учун ижарага берилмаган.

Ушбу масалаларда амалий ёрдам ололмаётган "бургутлар" раҳбарияти вилоят мутасаддиларидан ранжигани туфайли жамоани молиялаштиришни тўхтатиб, футбол майдонидан чекинмоқчи.

Водий футболи азалдан ҳокимларга боғлиқ бўлган. Наманган ва Фарғона ҳокимлари гранд клуб яратиб, Суперлигада ким ўзарга пойга ўйнаётган бир пайтда Андижон катта футболсиз қолиши мумкин. Хуллас, вазият жиддийга ўхшаяпти.

Буни ЎзПФЛ ҳам тушуниб турибди. Шу туфайли ўтган ҳафтада Бухоро ҳокими билан учрашиб, жамоага трансфер тақиқи қўйилишининг олдини олган Д. Имомхўжаев бугун Андижонда бўлиб турибди. 

Умид қиламизки, музокаралар якунида минглаб андижонлик мухлисларни хурсанд қиладиган келишувга эришилади.

мутолаа учун: "Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика