UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  0 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  1 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  1 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  5 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  23 04:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1  15 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  20 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  14 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  69 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  10 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди? Янгиликлар

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмини майдон ташқарисида ўтказиб юборган Егор Кримец 2022 йилнинг аввалида "Навбаҳор"га кўчиб ўтди.

Шундан кейин "Пахтакор" раҳбарияти ва жамоанинг собиқ сардори ўртасида низоли ҳолат юзага келди. Аниқроғи, клубдан 2021 йилги мавсум учун олиши керак бўлган мукофот пулларини ололмаган 30 ёшли ҳимоячи ўз ҳақини ҳуқуқий йўл билан ундиришга ҳаракат қилди. Бунда Кримецнинг манфаатларини "Sila" компанияси юристи Михаил Прокопец ҳимоя қилди (Мазкур ҳуқуқшунос олдинроқ "Навбаҳор" билан рўй берган можарода Канчельскис ва Беленковнинг вакили сифатида қатнашган эди).

Гап тахминан 3 млрд сўм ҳақида кетмоқда. Бу иш Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитада бир неча бор кўриб чиқилган. Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" яқинда ҳимоячи билан тинчлик битими имзолашга эришган. Низони ҳал қилиш учун Кримецга қанча маблағ тўлангани ҳозирча маълум эмас.

Ўтган йилнинг 18 июнида эълон қилинган материалда Егор Кримецнинг йиллик маоши 153 млн экани айтилган. Бундан ташқари, унинг шартномасида 4 млрд сўмдан ошиқроқ мукофот пули белгиланган. Бу маблағ ҳомийлар ҳисобидан қопланади (Кримец "шерлар" таркибида Эрен Дердийокдан кейин энг кўп пул тўланадиган футболчи эди).

Маълумот учун, Егор "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда жамоанинг асосий сардори этиб тайинланган эди. 

мутолаа учун: "Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега? 

Муаллиф :
Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика