UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Канчельскиснинг юристи: "Мураббий ФИФА белгилаган жаримани камайтиришга рози, фақат "Навбаҳор"дан ҳам ҳаракат бўлиши керак" Янгиликлар

Канчельскиснинг юристи: "Мураббий ФИФА белгилаган жаримани камайтиришга рози, фақат "Навбаҳор"дан ҳам ҳаракат бўлиши керак"

Кеча "Навбаҳор" ҳамда Андрей Канчельскис ўртасида содир бўлаётган зиддиятли ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Канчельскиснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган "Sila" компанияси юристи Михаил Прокопец билан суҳбат олиб бордик.

Демак, "Тезкор студия"нинг махсус сонида юштирилган интервьюни матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола қиламиз.





- "Навбаҳор" нега айнан 1 млн 600 минг доллар тўлаши лозим? Бу сумма қаердан пайдо бўлди?
- Бу сумма 2 қисмга ажратилади:
Биринчиси, тўланиши лозим бўлган маош. Иккинчиси, компенсация. Бу узоқ муддатли шартнома томонларнинг бири томонидан бузилса, тўлананадиган сумма. ФИФА шартнома муддати тугагунига қадар бўлган даврдаги маошни тўлаб беришни талаб қилади. Шунинг учун сумма катта кўринмоқда. Бу қарз ва тўланиши шарт бўлган пулдир.

- Сиз бир неча ой олдин championat.asia сайти раҳбарияти орқали "Навбаҳор" клубига ушбу масала юзасидан мурожаат қилганингиз ростми?
- Ҳа, шундай. Мен ҳар доим ўз мижозларимга иш судга қадар етиб боргунча нариги томон билан ўзаро келишиб олишларини айтаман. Бу энг мақбул ечим. Бизни шахсан "Навбаҳор" футбол клуби билан қандайдир шахсий муаммомиз йўқ. Биз доимо келишишга уринамиз. Биз масалани тўғри йўл билан ечишга ҳаракат қилган эдик. Aфсуски, ундай бўлмади.

- Нима деб ўйлайсиз, "Навбаҳор" нима учун биринчи қадамни босишни, яъни сизга мурожаат қилишни хоҳламади?
- Биласизми, бунинг учун икки томон ҳам шуни хоҳлаши керак. Фақат бир томон хоҳлаб, иккинчи тараф буни истамаса, мақсадга эришиб бўлмайди. Умид қиламанки, "Навбаҳор"да масалани ҳал қилиш учун хоҳиш пайдо бўлган. Бизда ҳам, Канчельскисда ҳам клубга зиён келтириш ният йўқ. Биз ижобий ечим учун, масалан, қандайдир муддат беришга, ҳаммасига тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, биз келишишга шаймиз ва клуб жабрланишини истамаймиз.

- Дастлаб Беленков, энди Канчельскис. Айтинг-чи, "Навбаҳор"нинг муаммоси айнан нимада?
- "Навбаҳор"нинг муаммосини батафсил ўрганиб чиққаним йўқ. Аммо ушбу 2 та конкрет ҳолатни мисол қилиб олсак, қандайдир молиявий тўсиқ бор. Сиз маълум бир шартларга кўра келишув тузсангиз, унга амал қилишингиз керак. Унга ҳозир амал қилиш лозим, эртага, индинга ёки кейинги йил эмас, айнан ҳозир. Ҳамма муаммолар мураббийларга маош бермай қўйишганда бошланган. Биз клубни бир неча марта огоҳлантирдик, аммо улардан айтарли жавоб қабул қилиб олмадик.

- Демак, Канчельскис пул тўланмагани учун "Навбаҳор"дан кетганми?
- Ҳа, бу пул ўз вақтида тўланмагани учун бўлган.

- Қанча қарз бор эди ўшанда?
- ФИФА шартнома узрли сабабларга кўра бекор қилинганда маош тўланмаслиги 2 ойдан ошмаслигини сўрайди. Аммо муддат 2 ойдан ошиб кетган.

- "Навбаҳор" клуби Андрей Канчельскис ичкилик ичганини айтиб ўтганди. Мураббий эса буни ғирт ёлғон деди.
- Мен "Навбаҳор"ни ўрнида бўлганимда, қандайдир ёлғон маълумотларни тарқатишдан кўра у билан учрашиб, келишишга уринардим. Ҳозир улар "ичган, рақсга тушган ва ҳоказо" (кулади) деган гаплардан кўра амалий ишни қилишлари фойдалироқ. Шу орқали Канчельскис катта пулдан воз кечиши ва муросага келиши мумкин. Улар Беленков ва Канчельскис иши бўйича судда шикоятларини билдиришган, суд эса бирорта далилни қабул қилмаган.

- "Навбаҳор" билан таниш бўлиб улгурдингиз. Клубнинг айнан қайси вакили билан суҳбатлашгансиз?
- Биласизми, "Навбаҳор" жуда қизиқарли клуб. Чунки улар негадир менга қўнғироқ қилишмайди. Улар менинг танишларимга, ҳамкасбларимга мурожаат қилишади. Мен клуб вакили саналган ким биландир гаплашганимни эслолмайман. Менга бошқа одамлар орқали алоқага чиқишади. Танишларим телефон қилиб, "Навбаҳор" мана буни таклиф қиляпти" деб айтишади. Дастурингиз ("тезкор студия" – championat.asia) орқали мурожаат қилмоқчиман – мен қўрқинчли одам эмасман. Алоқага чиқишингиз мумкин. Мана сайтингиз раҳбарида ҳам рақамим бор. Мен яширинмайман. Уларда хоҳиш бўлса, мен билан боғланишлари мумкин.

- "Навбаҳор" қарор юзасидан апелляция бермоқчи. Шундай қилса бўладими?
- Ҳа, албатта. Лозанна судига мурожаат қилишлари мумкин. Лекин Канчельскис ярашишга тайёр бўлиб турган бир пайтда буни қилиш ярамайди. Биринчидан, клуб апелляция берса, бу масалани ечолмаймиз. Иккинчидан, бунга узоқ вақт кетади, "Навбаҳор" ортиқча пул тўлайди, чунки бутун сумма учун фоиз олинади. Қайтараман, энг яхши йўли – келишиш ва яхши хайрлашиш.

- Ўзаро келишиш суммасини айтоласизми?
- Суммани аниқ айтишни хоҳламаган бўлардим. Аммо айтишим мумкин бўлгани, мураббий 30 фоиздан ошиқ суммадан воз кечишга рози. Бу яна муҳокама қилинади. У ярим миллион доллардан ортиқ суммадан кечишга тайёр. Ҳаммаси клуб муҳокама киришадими ёки йўқ, шунга боғлиқ.

- "Навбаҳор" ўз вақтида тўламаса нима бўлади?
- Фоизлар кўпайиб бораверади ва ФИФА турли санкциялар қўллайди. Дастлаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди, кейин очколар олиб ташланиши мумкин.

- Клубдан очколар олиб ташландан кейин ҳам тўлов қилинмаса, кейинги жазо жамоани қуйи дивизионга тушириб юборишми?
- Ҳа, очколар олиб ташланади ва кейинчалик жамоа қуйи дивизионга тушириб юборилади. Лекин ҳеч ким бундай бўлишини хоҳламайди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика