"Андижон" футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилди
15 дек 2023 12:20
Янгиликлар
"Андижон" футболчиси Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чақирилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоамиз Осиё Кубоги финал босқичига тайёргарлик олиб бормоқда.
Шу мақсадда 17-28 декабрь кунлари терма жамоамиз Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши кўзда тутилган.
Бу сафар йиғинга таклиф қилинган футболчилар орасидан “Андижон” жамоаcининг иқтидорли ўйинчиларидан бири – Фарҳод Соҳибжонов ҳам жой олган.
"Якунига етган мавсумда Соҳибжонов жамоамиз сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 2 та гол урди.
Фарҳод олимпия терма жамоамиз сафида мураббийларнинг ишончини қозониб, ўзини кўрсата олишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар