

Шу мақсадда 17-28 декабрь кунлари терма жамоамиз Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиши кўзда тутилган.
Бу сафар йиғинга таклиф қилинган футболчилар орасидан “Андижон” жамоаcининг иқтидорли ўйинчиларидан бири – Фарҳод Соҳибжонов ҳам жой олган.
"Якунига етган мавсумда Соҳибжонов жамоамиз сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 2 та гол урди.
Фарҳод олимпия терма жамоамиз сафида мураббийларнинг ишончини қозониб, ўзини кўрсата олишига тилакдошмиз", - дейилади клуб хабарида.




