Анчелотти: "Реал"да янги трансферлар бўлмайди"
15 июл 2022 08:55
Янгиликлар
Анчелотти: "Реал"да янги трансферлар бўлмайди"
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти клубдан янги трансферларни кутмасликлари кераклигини айтди.
"Тчуамени ва Рюдигернинг келиши, жамоа даражасини оширади. Антонио ажойиб марказий ҳимоячи, турли позицияларда ўйнай олади. Орельен ҳам ярим ҳимояда ҳар хил ролларни бажаради. У ёш, лекин Франция терма жамоасида ўйнамоқда.
Жамоадаги рақобат - муваффақият калитидир. Албатта, уларга мослашиш учун вақт керак. Аммо у тез ўтиши лозим, чунки улар яхши футболчилардир.
Сизга шуни айтишим мумкинки, янги трансферлар бўлмайди. Бизда шундоқ ҳам барчаси жойида", - деди Анчелотти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар