UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   0 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  0 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  4 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  107 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14

Ана холос! Ҳал қилувчи паллада "Насаф"дан 3 очко олиб ташланади Янгиликлар

Ана холос! Ҳал қилувчи паллада "Насаф"дан 3 очко олиб ташланади

Суперлигада "жўжаларни санайдиган" пайтдамиз.

Бугун кумуш медаллар учун курашаётган 2 клуб Жиззахда ўзаро тўқнашганидан хабарингиз бор.

Сўғдиёна

Шохруз Норхонов - 50'

Суперлига. 25-тур

20/11/2021, 14:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 79'

45'
90'
15'  Элёр Орифов (Шаҳбоз Жўрабеков)
50'  Шохруз Норхонов
50'  Жасур Ҳасанов О
62'  Марко Колакович
80'  Жасур Ҳасанов О (Эргаш Исмоилов)
84'  Аюбхон Номанов (Дарко Станоевич)
84'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасур Ҳакимов)
90'  Сардор Қулматов
29'  Ғолиб Ғайбуллаев
61'  Марко Станоевич
65'  Жўрабек Маннонов (Дилшод Саитов)
65'  Шоҳмалик Комилов (Баҳром Абдураҳимов)
65'  Андрия Калудерович (Ҳусайин Норчаев)
79'  Ҳусайин Норчаев
82'  Абубакрризо Турдалиев (Акмал Мозговой)
82'  Сухроб Нуруллоев (Алибек Давронов)

Ушбу учрашув тўғрисида мақола ёзаётиб, қизиқ маълумотга дуч келиб қолдик. Бу АГМК ва "Сўғдиёна" жамоалари учун ёқимли, "Насаф" учун жуда ҳам ёқимсиз факт.

Гап шундаки, бугун огоҳлантирилган Марко Станоевич мавсумдаги 5-сариқ карточкасини ишлаб олди. Энг қизиғи, у 4 та огоҳлантиришдан кейин 1 та ўйинни ўтказиб юбормаган экан. Аниқроқ айтсак, сербиялик футболчи 11 ноябрь куни "Сурхон" билан ўйинда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини олган ва 4 кундан кейин ўтказилган "Қўқон-1912"га қарши ўйинда ҳам майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган эди. 

Бу ЎФА "Интизом кодекси"нинг 5.45-бандига хилоф ҳисобланади. “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”нинг 17.10-банди эса бундай ҳолатда "Насаф" 3:1 "Қўқон-1912" ўйини натижасини бекор қилиб, Қарши клубига техник мағлубият, қўқонликларга эса техник ғалаба ёзилишини талаб қилади. Шунингдек, "аждарлар"га "Интизом кодекси"га мувофиқ жарима солинади.

Агар шундай бўлса, айни пайтда мусобақа жадвалида 3-бўлиб турган "Насаф"нинг очколи 42 тага тушиб, 4-поғонага пастлайди ва кумуш медаль учун курашдан автоматик равишда чиқиб кетади. Чемпионатдаги 2-ўрин масаласи эса 26-турда Олмалиқда ҳал бўлади.

МАҚОЛА: "Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди 

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: -46   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика