Алькасер Бундеслига тарихига кирди
30 мар 2019 22:13
Янгиликлар
Алькасер Бундеслига тарихига кирди
“Боруссия Д” ҳужумчиси Пако Алькасер Бундеслиганинг 27-тур учрашуви доирасида “Вольфсбург” дарвозасига дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба (2:0) олиб келди.
Пако иккала голини ҳам ўйиннинг сўнгги дақиқаларида (90+1, 90+4) киритди. Шу тариқа испаниялик форвард Германия чемпионатининг бир мавсумида 90-дақиқадан кейин 5та гол урган мусобақа тарихидаги илк футболчига айланди. Шунингдек, Алькасер Бундеслиганинг тўпурарлари рўйхатида 16та гол билан 2-ўринга кўтарилиб олди. Олдинда эса рақиблар дарвозасини 18 бора ишғол қилган Роберт Левандовский (“Бавария”) жойлашган.
Қайд этиш жоизки, “арилар” бугунги муваффақиятдан сўнг, турнир жадвалида "Бавария"ни ортда қолдириб, яна пешқадам бўлиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар