UZ

Сўнгги янгиликлар

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан ва бирдам!"

ФИФА мунозараларни ҳал қилиш палатасининг россиялик мураббий Алексей Беленковнинг "Навбаҳор"га қарши даъвоси бўйича чиқарган қарори 3 кундан бери жамоатчиликни ҳаяжонга солиб қўйди ва илгари ҳам маълум бўлган ҳолатларни яна бир марта кўрсатди.

"Навбаҳор"да жуда талабчан ва бирдам мухлислар бор. Улар клуб мутасаддиларидан ўз хатоларини тан олишларини эмас, мураббий билан можаро тўғрисидаги хабарларни рад этишни талаб қилишни афзал кўришяпти.

Наманганлик ишқибозлар мамлакатда энг талабчан эканини 30 йилдан бери (балки, ундан ҳам кўпроқ) биламиз. Мен "Навбаҳор"да ишлаш учун таклиф олган, аммо бундай босим остида ишлашдан бош тортган бир нечта мутахассисларни биламан. Эътибор қилинг, мисол учун, Андрей Канчельскис Наманганни биринчи бор тарк этганидан кейин яна "Навбаҳорга" қайтиши ва ишлашда давом этаётгани унинг жанговар руҳидан дарак беради (МЮ юлдузидан яна нимани кутган эдингиз?).

Ҳозирги можароли вазият "Навбаҳор" ишқибозларида клуб қарорларига таъсир кўрсата оладиган реал механизмнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ҳа, бу ҳолатдан мухлислар жуда хафа бўлишди ва Беленковга тўланадиган суммани йиғиш учун тайёрликларини ҳам билдиришди (бу олийжаноблик жуда таъсирли). Аммо мухлисларнинг пуллари клуб раҳбарияти хатоларини тўғрилашга эмас, клубни ривожлантиришга сарфланса, янада фойдали бўларди.

Мухлислардан пул йиғиш футбол оламида янгилик эмас. Мисол учун, "Манчестер Юнайтед" аъзолари ҳар йили 35 фунт тўлашади. Кексалар ва вояга етмаганлар учун чегирмалар мавжуд. Бунинг эвазига рамзлар, эсдалик совғалари ва бир қатор имтиёзларга эга бўлишади: клуб дўконидан харид қилинганда 10% чегирма, уй учрашувлари учун чипталарни сотиб олишдаги устунлик, жамоанинг меҳмондаги ўйинларига чипта олиш учун фавқулодда ҳуқуқ ва бошқалар.

Аммо мен "Навбаҳор" учун МЮ моделини таклиф қилмайман. Англияда клублар акционерлик жамиятлари бўлиб, ҳатто миноритар акциядор ҳам клуб сиёсатига таъсир ўтказолмайди. Энг ёрқин мисол — "Арсенал"даги Алишер Усмонов. У 30% акцияларга эгалик қилгани ҳолда клуб кенгаши орқали битта қарорни қабул қила олмаган. Натижада Усмонов акцияларини сотишга қарор қилди.

"Навбаҳор" мухлислари "Реал", "Барселона", "Атлетик Бильбао" ва "Осасуна"га эътибор қилишлари кера. Мазкур клублар ассоциация сифатида рўйхатдан ўтган ва акциялар мавжуд эмас. Тушунишимизча, бошқарувчи сифатида ушбу клубнинг эгалари йўқ. Клуб аъзолари бор ва улар президентни сайлашади. Президент кундалик фаолият билан шуғулланади, клубнинг ривожланиш стратегиясини белгилайди.

Клубнинг бундай аъзолари "socios" (сосьос) дейилади. "Реал"да 90 минг, "Барселона" да эса тахминан 160 минг socios бор. Socios бўлиш осон эмас. Бунинг учун йиллик тўловнинг ("Реал"да 123 евро) камлик қилади. Масалан, сиз фақатгина амалдаги 2 аъзонинг тавсияси билан "Реал Мадрид" аъзолигига номзод бўлишингиз мумкин. Деярли шунга ўхшаш қоидалар "Барселона"да ҳам бор.

Эҳтимол, "Навбаҳор"нинг эгалик шаклини ўзгартириш орқали инқирозни енгишга ёрдамлашиш ва молиялаштиришни янада барқарор қилиш мумкин.

Айтганча, "Навбаҳор"нинг ҳомийлар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхатга 16 банк киритилган бўлиб, бу ҳомийликларнинг тижорий қиймати нолга тенг. Агар рўйхатда уларнинг рақобатчилари ҳам бўлса, ушбу банкларга клубга ҳомийлик қилишдан мақсад нима? Масалан, ПФЛ клубларнинг Пепси билан ҳамкорлик қилишларини қатъиян таъқиқлайди, чунки бу ташкилотнинг Кока-Кола билан келишувини бузиши мумкин. 2000 йилларнинг бошида маҳаллий нефт ва газ қайта ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ОФК Чемпионлар Лигаси ҳомийси бўлишни хоҳлади, аммо Қатар Петролеум компанияси бу борада олдинроқда эди. Бир клуб ёки мусобақада бир соҳанинг икки вакили ҳомий бўлиши мумкин эмас, 16 таси эса - умуман бемаънилик. Бу ҳомийлик эмас, ҳомийлик учун мажбурлаш.

Шубҳасиз, "Навбаҳор" мухлислари севимли жамоаларининг соврин ютишини соғиниб қолди. Наманган клуби тарихидаги ягона чемпионлик 1996 йилда, учинчи ва ҳозирча сўнгги Кубок 1998 йилда қўлга киритилган. "Навбаҳор" мухлислари кўпроғига лойиқ", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика