UZ

Сўнгги янгиликлар

18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  0 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  5 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  7 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  13 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  1 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1

03.10.2025

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 23, Аббос Ғуломов (пенальти), 1:1 – 71, Мурод Бобожонов

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 88.Аброр Хўсинов (10.Мурод Бобожонов, 56), 15.Владимир Бубаня, 6.Аббос Отахонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 8.Ҳазрат Турсунқулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (7.Темур Исмоилов, 75), 18.Искандар Шайқулов, 94.Рустам Абдуҳамидов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 78), 22.Асадбек Саитхонов (9.Жасур Азимов, 56), 99.Шаҳрам Самиев

Захира: 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 20.Данила Ежов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 79.Азиз Аҳроров

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов (36.Гильерме Гедеш, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов, 70.Аббос Ғуломов, 13.Бенжамин Теиди, 22.Асадбек Жўрабоев (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 29.Педро Аугусто (8.Шоҳмалик Комилов, 86)

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 71.Наврўзбек Иминжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комилжон Тожиддинов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 5.Жулио Сезар

Огоҳлантиришлар: Аброр Хўсинов (21), Умид Эргашев (87), Аббос Отахонов (90), Жамшид Болтабоев (90+6)

Четлатиш: Диёр Ортиқбоев (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Бобожоновнинг зарбаси ноаниқ.

90+6. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

90+4. Самиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Аббос Отахонов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

87. Умид Эргашевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. Жасур Азимовнинг зарбаси ноаниқ.

78. "Хоразм"да ўзгариш.

76. Аугусто бош билан йўллаган зарба дарвоза устунидан қайтди.

75. "Хоразм"да ўзгариш.

74. Меҳмонлар зарбасига Бубаня тўғаноқ бўлди.

71. ГОЛ! Бобожонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! Эргашев тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади. 

70. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.

69. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқадиган бўлди.

66. Абдуҳамидов рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўқнашувда йиқилди, ҳакам бурчак зарбасига ишора қилди.

66. Эргашев рақиб футболчиларининг кетма-кет иккита хавфли зарбасини қайтарди.

60. Ортиқбоевга қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни муҳокама қилмоқда.

58. "Навбаҳор"да ўзгариш.

56. "Хоразм"да икки ўзгариш.

52. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Потапов эгаллади.

49. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Мирсаидов тепган тўпни Потапов эгаллади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

43. Эргашев тўпни қайтариш чоғида шикастланди.

41. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Эргашев эгаллади.

37. Жияновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жияновга нисбатан фол ишлатди.

31. Ортиқбоевнинг зарбаси анча ноаниқ.

29. Теидининг зарбаси ноаниқ.

23. ГОЛ! Ғуломов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Потапов тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.

21. Аброр Хўсинов рақибининг юзига зарба йўллагани учун огоҳлантирилди ва "Хоразм" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

18. Абдуҳамидовнинг бурчак узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

14. "Хоразм" жарима майдонида тўп Отахоновнинг қўлига текка бўлиши мумкин, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

9. Саитхонов рақиб жарима майдонига кириб борди, Болтабоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар томонидан йўлланаган зарбани Игорь Габриэль дарвозасига киришига йўл қўймади.

5. Абдуҳамидов ҳужумда фол ишлатди.

1. Мезбонлар илк дақиқадаёқ зарба йўллади ва бурчак зарбаси ишлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Хоразм" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика