UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 1:0 (матнли трансляция)  37 17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  5 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1

03.10.2025

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Александр Буров

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: 0:1 – 23, Аббос Ғуломов (пенальти), 1:1 – 71, Мурод Бобожонов

"Хоразм": 39.Артём Потапов, 88.Аброр Хўсинов (10.Мурод Бобожонов, 56), 15.Владимир Бубаня, 6.Аббос Отахонов, 2.Диёр Ортиқбоев, 8.Ҳазрат Турсунқулов, 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (7.Темур Исмоилов, 75), 18.Искандар Шайқулов, 94.Рустам Абдуҳамидов (27.Ихтиёр Тошпўлатов, 78), 22.Асадбек Саитхонов (9.Жасур Азимов, 56), 99.Шаҳрам Самиев

Захира: 13.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшан Султонов, 20.Данила Ежов, 77.Суннатулла Абдуллажонов, 79.Азиз Аҳроров

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 12.Саидазамат Мирсаидов, 32.Муҳаммадбобур Мўйдинов (36.Гильерме Гедеш, 46), 24.Достон Абдулхаев, 99.Игорь Габриэль, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов, 70.Аббос Ғуломов, 13.Бенжамин Теиди, 22.Асадбек Жўрабоев (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 58), 29.Педро Аугусто (8.Шоҳмалик Комилов, 86)

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 71.Наврўзбек Иминжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комилжон Тожиддинов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 5.Жулио Сезар

Огоҳлантиришлар: Аброр Хўсинов (21), Умид Эргашев (87), Аббос Отахонов (90), Жамшид Болтабоев (90+6)

Четлатиш: Диёр Ортиқбоев (60)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Бобожоновнинг зарбаси ноаниқ.

90+6. Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди.

90+4. Самиевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

90. Аббос Отахонов огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди.

87. Умид Эргашевга сариқ карточка кўрсатилди.

86. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. Жасур Азимовнинг зарбаси ноаниқ.

78. "Хоразм"да ўзгариш.

76. Аугусто бош билан йўллаган зарба дарвоза устунидан қайтди.

75. "Хоразм"да ўзгариш.

74. Меҳмонлар зарбасига Бубаня тўғаноқ бўлди.

71. ГОЛ! Бобожонов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди! Эргашев тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади. 

70. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди.

69. Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиқадиган бўлди.

66. Абдуҳамидов рақиб жарима майдонида дарвозабон билан тўқнашувда йиқилди, ҳакам бурчак зарбасига ишора қилди.

66. Эргашев рақиб футболчиларининг кетма-кет иккита хавфли зарбасини қайтарди.

60. Ортиқбоевга қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди. Ҳакам ВАР орқали эҳтимолий четлатишни муҳокама қилмоқда.

58. "Навбаҳор"да ўзгариш.

56. "Хоразм"да икки ўзгариш.

52. Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Потапов эгаллади.

49. Икки жамоа футболчилари тўқнашиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Мирсаидов тепган тўпни Потапов эгаллади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

43. Эргашев тўпни қайтариш чоғида шикастланди.

41. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Эргашев эгаллади.

37. Жияновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

35. Жияновга нисбатан фол ишлатди.

31. Ортиқбоевнинг зарбаси анча ноаниқ.

29. Теидининг зарбаси ноаниқ.

23. ГОЛ! Ғуломов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Потапов тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.

21. Аброр Хўсинов рақибининг юзига зарба йўллагани учун огоҳлантирилди ва "Хоразм" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

18. Абдуҳамидовнинг бурчак узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

14. "Хоразм" жарима майдонида тўп Отахоновнинг қўлига текка бўлиши мумкин, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

9. Саитхонов рақиб жарима майдонига кириб борди, Болтабоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

8. Мезбонлар томонидан йўлланаган зарбани Игорь Габриэль дарвозасига киришига йўл қўймади.

5. Абдуҳамидов ҳужумда фол ишлатди.

1. Мезбонлар илк дақиқадаёқ зарба йўллади ва бурчак зарбаси ишлади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Хоразм" оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика