UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  121 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим" Янгиликлар

Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"

Суперлиганинг 22-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг "лочинлар" устози Шерзод Жўраев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлим кўрдинглар жуда қийин бўлди. Жамоани қабул қилиб олганимга 2 кун бўлди. Машғулот ўтказдик, гаплашдик. Йигитларни нималарга қодирлигини билардим лекин яқиндан эмас. Шу боис суҳбатлашдим, дардини тингладим. Омадсиз ўйинлардан сўнг кайфиятини, ичини билмоқчи бўлдим. Қисқа вақт ичида буни уддаладимми ёки йўқ билмайман. Футболчилар майдонда борларини беришди. Уларга ва қўллаб-қувватлаган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. "Қизилқум"ни ўрганган эдик. Ислом Кенжабоевни билардик, бундан ташқари Норхоновнинг ўрнига Папарига тушиши бироз сюрприз бўлди. Худога шукур ғалаба қозондик",- дейди Шерзод Жўраев.

- 2 хил тайм кўрдик. Иккинчи бўлимда "Навбаҳор"да вазиятлар кўп бўлди. Сизнингча, ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Рақиб жамоа устози омадни сабаб келтирди...

- Омад кучли жамоага кулиб боқади. Тўғри, футбол икки таймдан иборат. "Қизилқум" ҳам муносиб, яхши жамоа. Яхши мураббийлар ишлашмоқда. Индивидуал кучли футболчилар йиғилган. Омадсиз ўйинлардан сўнг йигитларни бир жойга жамлаш қийин бўлади. Жамоа майдонга нима учун чиқаётганини айтдик. Майдонда, майдон ташқарисида гаплашдик. Йигитларга раҳмат.  

- Нима учун жамоани 2 та ҳужумчи билан ўйнатмадингиз?

- Бизда 2 та бир хил ҳужумчи йўқ. Агар бўлганида ҳаракат қилсак бўларди. Менда ҳам биринчи ўйин эди, олдин Суперлигада ишламаганман. Секин-аста киришиб борамиз. 

- Кўп пайтларда 1 та ҳужумчи бўлиб қоляпти...

- Биз ҳозир футболчиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб иш тутяпмиз. Уларда руҳан тушкун ҳолат бор эди. Олдимизда салоҳиятини, руҳиятини тиклаш турганди. 

- Шогирдларингиздан қайси бирининг ўйини манзур келди?

- Ҳеч қачон ҳеч кимни алоҳида кўрсатмайман. Футбол жамоавий ўйин. Унда битта жамоа бўлади. Мухлисларимиз жуда талабчан ва кўпроғига лойиқ. Ўйиндан олдин футболчилар жамоавий ҳаракат қилишларини айтишганди. Болтабоев тўп йўқотса ортида Тейди бор, унинг орқасида Азим бор. 

- Жамоани қийин вазиятда қабул қилдингиз. Иккиланиш бўлгани йўқми?

- Иккиланиш бўлмади, ўзим наманганликман. Қўрққанимда ёки иккиланганимда бу ерда ўтирмаган бўлардим. "Навбаҳор"да ўйнаганман. Қайсидир кун шу вазият келиши керак эди, чунки бизнинг ишимиз ва бажаришимиз лозим. 

- Забиҳилло Ўринбоев, Умид Эргашев, Гильерме Гедеш, Сезар каби футболчиларни кўрмадик. Уларнинг кўринмаганини сабаби нима?

- Тўғри. Забиҳиллода микрожароҳат бор. Умиджон Эргашевда ҳам шундай. Сезар ва Гедешни менинг қарорим билан таркибга киритмадик, ёшларга имкон бериш тўғрироқ деб ҳисобладик. Агар рақобатда, машғулотларда ўзини кўрсатса албатта туширамиз. 

- "Навбаҳор" U-21 жамоасининг тақдирига аниқлик киритсангиз...

- U-21 жамоаси билан биргамиз ва навбатдаги ўйинда майдонга тушамиз. 

- U-21 жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган эдингиз. Бу йил жамоа яхши кетяпти. Кўз остингизга олиб қўйган муносиб футболчилар борми? 

- Наманганда доим иқтидорли ёшлар бўлиб келган. Энди уларни чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Мен бир кишини айтиб ўтирмайман. Секин-аста бош жамоага тортиб борамиз. Яхши савиядаги футболчилар бор ва улар етишиб чиқади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика