

Таниқли мураббий Фабио Капелло euro-football.ru интернет нашрига бу ҳақда тўхталиб ўтди.
"Каннаваронинг тайинланиши – жуда яхши танлов. У катта тажрибага эга ва Ўзбекистон терма жамоасига албатта ёрдам беради", – деди Капелло.

Ўзбекистон МТЖ келаси ёзда ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Каннаваро жамоани АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган турнирга тайёрлайди.



