UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6

"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор Янгиликлар

"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор

"Навбаҳор" футбол клуби ва футболчи Шаҳзод Убайдуллаев ўртасидаги меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилингани ЎФА қўмитаси томонидан тасдиқланди.

Футбол клубидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорликни ундириб бериш ҳамда меҳнат шартномаси футболчи томонидан муддатидан олдин бекор қилинганлигини тасдиқлашни сўраб мурожаат йўллаган Убайдуллаевнинг аризаси 2025 йилнинг 25 сентябрь куни ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси томонидан кўриб чиқилди.

Қўмитага тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидагилар маълум бўлди:

- клуб ва футболчи ўртасида 2024 йилнинг 8 декабрь куни меҳнат шартномаси тузилган;

- меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати 2026 йилнинг 30 ноябрь санасигача бўлган;

- клубнинг футболчи олдида бир неча ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд;

- футболчи клубга шу йилнинг 27 август куни “Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти”нинг 14бис-моддасига асосан икки ойлик маошидан ортиқ иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланмаганлиги сабабли клуб ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажариши учун 15 календарь куни муддат бергани бўйича мурожаат йўллаган ва унда шартномани бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши тўғрисида клубни огоҳлантирган;

- шу йил 20 сентябрь куни футболчи клубга такрорий мурожаат қилиб, белгиланган муддатда қарздорлик тўлаб берилмагани, эндиликда меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бир томонлама бекор қилганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, футболчи “Футболчилар мақоми ва трансфери регламенти”нинг 14бис-моддаси бўйича кетма-кетликка тўлиқ риоя қилган. Ўзаро муҳокамалардан сўнг ЎФА Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор лочинлари" футбол клуби ва Шаҳзод Убайдуллаев ўртасида тузилган меҳнат шартномаси футболчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилинганини тасдиқлади ҳамда вужудга келган қарздорлик бартараф этилишини таъминлаш юзасидан футбол клубига мажбурият юклаш бўйича қарор қабул қилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
29 сен 15:11:06
Samsung
Shu Navbaxorni " qo'shnimning iti" dan ham qarzi bor a ey?!
   
29 сен 16:15:40
bekaka
Навбахор молиявий муаммоларга тушиши яхшимас
Баркарорлашса яхши бу́ларди интригани ушлаб колишса барчага манфаатли булса кк
Убайдуллаевни кейинги фаолиятига омад
   
29 сен 16:00:57
Баходир Милан
Zohidjon Usarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пул сурагани уялса булар эди имконият берилди хужумчи булиб ассистлик 0,гол 0 яна устига наманганлик.
Бепул иш бор ўзизи кўрсатишга имконият берилади ишлайсизми?
   
29 сен 15:10:24
Doktor D
Навбахррни расво килишаркан.да охири
   
29 сен 15:10:00
Zohidjon Usarov
Пул сурагани уялса булар эди имконият берилди хужумчи булиб ассистлик 0,гол 0 яна устига наманганлик.
   
29 сен 14:47:42
Ўзбек футболининг муҳлиси
Оббо, яна бошланди...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика