UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  0 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  2 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  1 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  5 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  3 07:01U-23 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз  3 02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  1 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  1 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  1 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  3 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  19

Каннаваро қандай мураббий? Янгиликлар

Каннаваро қандай мураббий?

Championat.asia сайтининг Италия футболи бўйича мутахассиси Сергей Румянцев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг фаолиятини таҳлил қилди.

2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби футболчилик фаолиятини БААда якунлади ва айнан шу ерда дастлабки мураббийлик тажрибасини орттирди. Ўша пайтда "Ал Аҳли" жамоасини Космин Олариу бошқарар, Каннаваро эса мураббийлар штаби таркибидан ўрин олганди. Жамоа миллий чемпионат ва лига кубогини қўлга киритди, бу эса унинг учун катта муваффақиятга айланди.

Мустақил фаолият бошлаш вақти келгач, Каннаваро Хитойга йўл олиб, "Гуанчжоу Эвергранд" жамоасини бошқаришни ўз зиммасига олди. Бироқ бу тажриба муваффақиятсиз чиқди ва италиялик мутахассиснинг ўрнини тез орада Луис Фелипе Сколари эгаллади. Юқори кутилмалар ва кучли босим ўз таъсирини кўрсатганди. Шундан сўнг, Каннаваро 2015 йил октябрида "Ал Насср" жамоасига ишга жойлашди, аммо 2016 йил февралида лавозимидан озод этилди. Мутахассис вазиятни ўнглай олмади ва клубни турнир жадвалининг юқори қисмига қайтаришга муваффақ бўлмади.

Бундай натижалардан сўнг унинг мураббийлик фаолияти тўхтаб қолиши мумкин эди, бироқ Каннаваро ўз номини сақлаб қолган эди. 2016 йил ёзида у Хитойнинг " Тяньцзинь" клубини қабул қилди ва бу сафар ниҳоят муваффақиятга эришди. Элита лигасидаги биринчи мавсумида клуб 3-ўринни эгаллади, Каннаваронинг ўзи эса Хитой чемпионатининг энг яхши мураббийи деб тан олинди. Мутахассис ўзига ортиқча босим ўтказмай, ҳимоявий, аммо натижага эришадиган жанговар жамоани шакллантира олди. 

Шундан сўнг Каннаваро юқори лавозимга кўтарилиши ва "Гуанчжоу Эвергранд"га қайтиши мантиқий эди. Бу сафар ҳамма нарса анча яхши кечди. Каннаваро Суперкубок ва Хитой чемпионатида ғолиб бўлишга эришди, ўзини жуда мослашувчан мутахассис сифатида намоён этди. У вазиятга қараб рақибга мослашиш ёки ўз услубини ўтказишни уддалай оларди. Қизиғи, шу даврда у Хитой терма жамоасини ҳам бошқарди, бироқ атиги 6 ҳафтадан сўнг, иккала лавозимни бирлаштириш имконсизлигини айтиб, бу вазифани тарк этди.

Ватанга қайтиш вақти келди. 2022 йил кузида Каннаваро ўша пайтда Б Серияда иштирок этаётган "Беневенто" бошқарувига келди. Унинг олдига жамоани элитага қайтариш вазифаси қўйилди, аммо бунинг ўрнига 2023 йил февралида у ишдан бўшатилди. Мураббий жамоага тўғри ёндашувни топа олмади, ўйинни йўлга қўя билмади, раҳбарият эса сабр-тоқат кўрсатмади.

Каннаваро бир йилдан ортиқ вақт давомида ишсиз юрди. 2024 йил апрель ойида А Сериядан тушиб кетиш хавфи остида турган "Удинезе"ни қабул қилди. Вазият жуда мураккаб эди ва умуман олганда, мураббийларнинг деярли ҳеч бири бундай таваккалчиликка бормасди. Каннаваро эса "Беневенто"даги муваффақиятсизликдан сўнг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

Кутилмаганда Каннаваро ҳаммани ҳайратга солди. Қисқа вақт ичида у жамоани ягона ғоя атрофида жипслаштиришга, ҳимоявий ўйинни йўлга қўйишга ва ҳужумда Луккага узун паслар бериш ҳамда стандарт вазиятларга урғу беришга асосланган содда футболни қўллашга эришди. Бу услуб ўз самарасини берди. 6 ўйинда 2 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилди. "Удинезе" элитадаги ўрнини сақлаб қолди, бироқ шартнома узайтирилмади. Раҳбарият ва мураббий келиша олмади, Каннаваро жамоани жиддий кучайтириш ва ўз ваколатларини кенгайтиришни истади, аммо бу талаби рад этилди.

Унинг кейинги иш жойи "Динамо Загреб" бўлди, Каннаваро 2024 йил декабрида бош мураббийликка тайинланди. Кутилмалар жуда юқори эди, мажбурий чемпионликдан ташқари, раҳбарият Европадаги мақсадлар ҳақида гапирди. Бироқ натижалар жуда заиф бўлиб чиқди, у клуб раҳбарлигида атиги 14 та ўйин ўтказди ва 2025 йил апрелида 3-ўринда турган ҳолда лавозимини тарк этди. Қисқа муддатли натижа талаб қилинган "Удинезе"дан фарқли ўлароқ, Загребда Каннаваро узоқ муддатли ўйин тизимини шакллантиришга дуч келди ва буни уддалай олмади.

Унинг ўйин тамойиллари ҳақида бир нарса дейиш қийин, чунки у Хитойдаги давридан ташқари, узоқ муддат давомида ўзини кўрсата олмади. Каннаваро, шубҳасиз, ҳимояни яхши ташкил эта олади, лекин бу ҳар доим ҳам ҳужумда самарали ҳаракат қилиш қобилияти билан уйғунлашмайди. Унинг "Удинезе"даги ўйинини мавсумолди тайёргарлигидан сўнг, кўпроқ шахсий тактик усулларни қўллаган ҳолда кўриш жуда қизиқ бўларди, аммо бу имконият юзага келмади.

Хулоса қилиш мумкинки, мураббий ундан ҳеч нарса кутилмаган шароитда самарали ишлайди. У ҳали ўзини тизимли ёки натижаси кафолатланган мураббий сифатида обрў қозонишга лойиқ инсон эканлигини кўрсата олмади. Бироқ қисқа муддатда унинг харизмаси, жаҳон чемпионатидаги ғалабаси туфайли шаклланган обрўси ва тажрибаси маълум бир натижага эришишга ёрдам бериши мумкин.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика