Александр Елагин "Бунёдкор" стадиони меҳмони бўлди
09 июл 2016 15:52
Янгиликлар
Александр Елагин "Бунёдкор" стадиони меҳмони бўлди
Россиялик машҳур шарҳловчи, айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турган Александр Елагин кеча "Бунёдкор" стадионига ташриф буюрди.
"Матч ТВ" шарҳловчиси, "UzReportTV" каналининг таклифи билан ўзбекистонлик томошабинлар учун учрашувларни шарҳлаб бораяпти.
Елагин, "Бунёдкор" стадионида бўлар экан, у ерда яратилган шароитларга юқори баҳо берди. Айниқса, музейни томоша қилар экан, ўтмишдаги "Пахтакор" футболчиларини яна бир бор эслади.
Яна бир маълумот, айни пайтда, канал шарҳловчиси Ёқубжон Бобожонов финал ўйинида ишлаш учун Франция пойтахти Парижда бўлиб турибди.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар