UZ

Сўнгги янгиликлар

10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6

Александр Ежов: "Молиявий имкониятимиз кучли футболчиларни жалб қилишга камлик қилади" Янгиликлар

Александр Ежов: "Молиявий имкониятимиз кучли футболчиларни жалб қилишга камлик қилади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрганингиздек қизиқарли ўйин бўлди. Афсуски учрашув мухлисларсиз ўтказилди. Йигитлар майдонда борларини беришди. Тўғри бироз тажриба етишмаяпти. Боиси улар ҳали ёш. Футболчиларга кучли хоҳиш ва иштиёқ учун раҳмат айтаман. Мухлислардан, ҳомийлардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. "Бухоро" кучли жамоа бўлишига қарамасдан жамоам бўш келгани йўқ. Гол ўтказиб юборишимиз ёки ўйин сўнггида ғалаба тўпини киритишимиз ҳам мумкин эди. Қулай вазиятлардан фойдалана олмаганимиз маҳорат етишмагани билан боғлиқ, деб ўйлайман. Дуранг адолатли натижа. 

Жамоадаги ўзгаришлардан қай даражада кўнглим тўлди? Оғриқли савол. Биз ҳам яхши жамоа тузишни истаймиз. Бир ёки икки йилда суперклуб тузиш қийин. Биз кўпроқ ёш футболчиларга эътибор қаратишни лозим, деб топдик. Молиявий ҳолатимиз яхши бўлганда юқори савияли футболчиларни таклиф қила олардик. Мен ёмон айни пайтдаги ҳолатимизни ёмон демайман. Лекин кучли футболчиларни жалб қилишга бу камлик қилади. Бўлғусида ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлайман. Мен ўзим хоразмликман. Қонимда Хоразм қони оқмоқда. Шу боис клубни юқори ўринларга олиб чиқишни истайман. 

Ҳар бир ўйинда оптимал таркибда ўйнай олмаяпмиз. Майдон суъний бўлгани учун жароҳатлар кўпаймоқда. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Александр Ежов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика