UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 1:0 (матнли трансляция)  20 19:59"Бавария" "Порту" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:32"Челси" Хулиан Альваресни сотиб олмоқчи  0 19:05Кеча Жароҳат олган Умар Эшмуродовнинг ҳолати қандай?  4 18:44Кроос фаолиятини якунлагач, нималар билан банд бўлмоқчи?  0 18:05Чиндан ҳам ҳеч ким ЖЧ саралашида ротацияга мурожаат қилмайдими?  7 17:50Ўзбекистон U-23 — Мали U-23: Асосий таркибимиз маълум  11 17:35Гави кутилганидан тезроқ сафга қайтадиган кўринади  1 17:16Ротацияни ёқтирмайдиган Катанец дарвозабонлар билан Шомуродов воқеаси такрорланмаслиги учун тайёрланмаяпти  8 16:42"Ланс", МТЖ, укаси, қора узук ва Олимпиада ҳақида — Абдуқодир Ҳусанов билан интервью   4 16:22Беллингем кейинги мавсум стартини ўтказиб юбориши мумкин  1 15:32Туркманистон 32 йилдан сўнг Тошкентда гол урди, Алиқуловда дебют ва бошқа фактлар   8 15:02"Интер" Мартинес билан келишиб олди  0 14:434 та гол, 27 минг мухлис ва чиройли ғалаба. Ўзбекистон – Туркманистон учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Ле Норман "Атлетико"га ўтиши мумкин  0

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич Янгиликлар

"Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати замонавий футболга жавоб бермайди" — Вадим Барнич

Суперлига ва Про лигада иштирок этаётган аксарият клубларимиз жисмоний тайёргарлик борасида хорижлик мутахассисларга юзланишаётганини кўриб турибсиз.

Жори мавсумда "Турон" ҳам бу борада чет эллик мутахассис кўмагига эҳтиёж сезди ва асли келиб чиқиши Латвия давлатидан бўлган мутахассис бунга қадар 5 йил давомида Германиянинг "Фортуна Дюссельдорф" клуби мураббийлар штабида  ишлаган Вадим Барнич билан ҳамкорлик қилмоқда. У жамоада жисмоний тайёргарлик мураббийи лавозимида фаолият олиб боряпти. 

- "Турон"га келишингиз тарихи қандай бўлди?

- Александр Азимов "Турон"да ишлаш бўйича таклиф билан чиқди. Клубнинг ўз лойиҳаси ва мақсадлари эътиборимни тортди. Менинг олдимга эса машғулот жараёнидан тортиб, овқатланишгача тизмни яхшилаш ва янги даражага олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Мазкур омиллар мени Ўзбекистонга етаклади. 

- Ўзбек футболи, клубларимиз ёки футболчиларимиз ҳақида нималарни билар эдингиз?

- Бунга қадар бу юрт футболига қизиқиб кўрмагандим. Фақат "Пахтакор" ҳақида эшитганимни айта оламан. 

- Ўзбекистон иқлим шароити жисмоний тайёргарлик кўришда қанчалки қулай ёки қийинчилик туғдиради?

- Ёзда иссиқ иқлим шароитида футболчиларнинг тайёргарлиги Европаникидан фарқ қилади. Бу ҳам футболчиларнинг жисмоний имкониятлари пасайишига, ўйин тезлигига таъсир қилади. Ўқув-машғулот жараёнини режалаштиришдан олдин бир қатор илмий томонлама ўрганишга тўғри келди. Маҳаллий мутахассисларнинг маслаҳатлари менга бу борада бироз бўлса ҳам ёрдам берди. Уларга миннатдорчилик билдираман. 

- Маҳаллий футболчилар билан бир неча ойдан бери ишлаб келмоқдасиз. Хўш, уларнинг жисмоний имкониятларига қандай баҳо берасиз?

- Аксарият ўзбек футболчиларининг жисмоний ҳолати бугунги замонавий футболга жавоб бермайди. 

- Германиядаги фаолиятингиз давомида қайси машҳур футболчилар билан ишлагансиз?

- "Фортуна Дюзельдорф" да қисқа вақт ичида U-21 ёш тоифасидаги Европа чемпиони, Германия U-21 терма жамоаси футболчиси Шинта Аппелкамп ва "Уотфорд" футболчиси Мадука Окойе каби бўлажак номлар билан ишладим. 

- Футболчиларга жисмоний ҳолатини бир меъёрида ушлаб туриш учун қандай тавсия берасиз?

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаш ва ривожлантириш кўплаб омлларга боғлиқ. 1. Футболчидаги ривожланишга бўлган истак. 2. Машғулотдан ташқари омилларга бефарқ бўлмаслик (овқатланиш, уйқу, стресс). 3. Янги даражага чиқиш учун қаттиқ меҳнат қилиш. 4. Футболчи имкони бўлмаган нарсага эмас, ҳозирги вақтда нимани ўзгартира олиши мумкинлигига эътибор бериши зарур. Натижа ўз-ўзидан келмайди. У онгли равишда ҳаракатни талаб қилади. 

Мавсум давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини сақлаб қолиш учун айрим йўналишларда илмий ёндашиш зарур. Ҳар бир футболчининг индивидуал профили яратилиши, юкламалаларни даврларга бўлиш, жароҳатларни олдини олиш ва кун тартиби. Бу методикаларни "Турон"да қўллашга ҳаракат қилмоқдаман. Лекин Про лиганинг паст даражаси ишни мураккаблаштирмоқда. Бу албатта менинг фикрим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика