UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  6 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  17 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0

Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"

Суперлига 7-тур доирасида ўтказилган "Сурхон" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик. Тайёрлаган режамиз бироз иш бермади. Танаффусда ўзгаришлар қилдик ва иккинчи таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Голдан сўнг ҳужумга янада кўпроқ эътибор бердик. Ўйин сўнгида ҳисобни тенглаштирдик, аммо камбэк амалга оширишга вақт етмади.

- Биринчи бўлимдан сўнг Фарруҳ Икромов ва Дамир Темировларни захира олдингиз. Эрта ўзгаришларга қўл урганингизга асосий сабаб нима? Бугунги учрашувга асосий таркибни танлашда хатога йўл қўйдингизми?

- Бу футболчиларнинг ўйини чиқмади. Шу сабабли уларни захирага олдим. Уларнинг ўрнига майдонга тушган футболчилар ўйинни янада кучайтирди. Омадсиз ўйинлар бўлиб туради.

- Гол ўтказиб юборилганидан сўнг жамоангиз ҳужумга кўпроқ ўта бошлади. Анваржон Ҳожимирзаев эса бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди ва жамоангиз ҳужумлари янада хавфлироқ бўлишига асосий сабабчи бўлди, бироқ Ҳожимирзаев рақиб дарвозасига зарба бериш мумкин бўлган бир нечта қулай вазиятларда шерикларига пас берди. Ҳожимирзаев кучли зарбага эга эканлигини ўтган мавсум Про-лига ўйинларидан билиб олган эдик. Ҳожимирзаев бугун нега ўзи зарба бермади? Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Йўқ. Мен Анвардан кўпроқ ўзи зарба беришини сўрайман. Анваржон узоқ масофадан яхши зарба бера оладиган футболчи. Лекин бу футбол ва ўйин вақти футболчининг қарори ўзгача бўлиши мумкин. Бу биз ҳис эта олмаймиз, футболчи майдонда қарор қабул қилади. Ҳожимирзаев зарба бермаган бўлса, демак қаердадир яхшироқ позицияда турган жамоадошини кўрган ва унга пас берган. Ўйин давомида бир нечта вазиятларда у нега зарба бермаганига ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Лекин уни танқид қилмайман, сабаби у майдонда қарор қабул қилади. Биз четдан кўриб фикр билдиришимиз мумкин ҳолос.

- Ратиньонинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда бразилиялик футболчини майдонда кўрамизми?

- Аниқ жавоб бера олмайман. Икки кун аввал ҳам уни ўйинга тайёрлаётган эдик, аммо сўнги паллада уни яна жароҳати безовта қилди. "Пахтакор"га қарши ўйинга бир неча кун қолганда аниқ ҳулосага кела оламиз. Ратиньонинг йўқлиги биз учун катта ёқотиш.

- "Динамо" яхши таркиб йиғди ва ёмон ўйнамаяпти. Бироқ жамоангизга стабиллик етишмаяпти. Ўзбекистон кубогида ҳам кучли рақибларга қарши мағлуб бўлмадингизлар, аммо "Динамо" барибир гуруҳда қолиб кетди. "Динамо" қачон ўйинига яраша натижа кўрсата бошлайди? Ўйин сифати яхши, аммо натижа йўқ. Бунга сабаб нима?

- Биз ўзимиз ҳам бундай ҳолатга тушиб қолишимизни ўзимиз ҳам кутмаган эдик. Сифатли ўйин деб таъкидлаб ўтдингиз. Ўйинимиз яхши бўлса, демак яқин орада натижа ҳам яхшиланади. Дарвозабонларимиз оддий вазиятларда ҳам қўпол хатога йўл қўймодқа. Бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

- Ҳеч ким пул ҳақида сўрамади. 4 ойдан буён ойлик берилмаётган бўлса, қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин(кулади).



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика