UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  1 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  25 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  15 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  19 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  12 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  16 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  38 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6

Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди Янгиликлар

Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди

Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мали U-23 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 1:1

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акобирхўжа Шукруллаев.

Гол: 1:0 — 23, Алишер Одилов (Отабек Жўрақўзиев), 1:1 — 62, Траоре Бубакар.

Ўзбекистон (биринчи бўлим) — 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Жасурбек Жалолиддинов (с), 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов. 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев.

Иккинчи бўлим: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Зафармурод Абдираҳматов (24.Шерзод Эсанов, 70), 4.Одилбек Абдумажидов (26.Исломбек Маматказин, 74), 7.Беҳруз Асқаров, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 13.Аҳмадулло Муқумжонов, 14.Фарҳод Соҳибжонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Мурод Раҳматов, 20.Руслан Жиянов.

Захира: 1.Отабек Боймуродов, 25.Шахзод Тоиров.

Мали U-23: 1.Умар Кулибали, 2.Фод Дукуре, 3.Диалло Ҳамиду, 4.Тункара Мамаду, 6.Сако Коли, (7.Диарра Тимоко, 48), 8.Траоре Бубакар, 10.Мамаду Сангаре (18.Диакит Муса, 79), 12.Юсуф Бемба (19.Муҳаммаду Ламин, 79), 17.Аҳмад Диоманде, 20.Самак Уильсон (11.Юсуф Маига, 60), 21.Траоре Филй (14.Маҳамаду Диарра, 60)

Захира: 1.Диарра Ҳасан, 5.Сиссе Иброҳим, 9.Думбия Чикна, 13.Диарра Браҳима, 22.Муҳаммад Лараби, 24.Сидики Кулибали.

Огоҳлантириш: Мамаду Сангаре (6), Отабек Жўрақўзиев (38), Умарали Раҳмоналиев (42), Юсуф Бемба (45), Аҳмад Диоманде (76)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзбекистонлик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

85. Бубакарнинг яна бир кучли зарбасига бу сафар аниқлик етишмади.

84. Майдон марказида Муса йиқитилди.

79. Малида иккита ўзгариш содир бўлди.

76. Аҳмад Диоманде огоҳлантирилди.

74. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш содир бўлди.

72. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борган малилик футболчининг пасидан сўнг Сангаре яқин масофадан юқорига зарба йўллади.

70. Мажбурий ўзгариш: Эсанов Абдураҳматов ўрнига майдонга туширилди.

62. ГОЛ! Траоре Бубакар ўнг оёқда узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

58. Зарба! Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг хатосидан сўнг жарима майдони яқинидан Сангаре хавфли зарба йўллади, яхшиямки, унинг уринишига аниқлик етишмади.

56. Зарба! Жияновнинг пасидан сўнг Ҳошимов рақиб жарима майдони ичида кучли, аммо ноаниқ зарба йўллади.


53. Тимоконинг зарбаси Абдунабиевнинг қўлларига бориб тушди.

48. Диоманденинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

Иккинчи бўлимда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси буткул янги таркибда ҳаракат қилади.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Юсуф Бемба Раҳмоналиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

43. Зарба! Одилов рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

42. Раҳмоналиев майдон марказида хатога йўл қўйди ва уни тўғрилаш учун қўполлик ишлатишга мажбул бўлди. Оқибатда сариқ карточка билан жазоланди.

38. Жўрақўзиев майдон марказида Диомандега нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирлди.

37. Жалолиддиновнинг бурчакдан узатгани тўпини малилик дарвозабон ушлаб олди.

35. Сангарениг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

33. Йўлдошев рақиб футболчиси билан тўқнашувда жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

30. Зарба! Жалолиддиновнинг жаримадан узатган тўпига Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

28. Траоре Филйнинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди.

23. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Одилов комбинация натижасида қанотдан Жўрақўзиев томонидан узатилган тўпни бўш дарвозага қийинчиликсиз жойлаб, ҳисобни очди! Дастлаб ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди, аммо ВАР билан суҳбатдан сўнг қарорини ўзгартирди.


22. Зарба! Норчаев рақиб жарима майдонида Жўрақўзиевнинг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади.

21. Ўзбекистонга ҳужум билан жавоб қайтарди. Жалолиддинов томонидан чап қанотдан узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

20. Мали қарши ҳужумга ўтди, Назаров олдинга чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. Зарба! Сангаренинг чап оёқда тўхтатмасдан йўлланган зарбасини Назаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

12. Малилик футболчи Диоманде Ўзбекистон жарима майдони яқинида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

9. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг ажойиб пасидан сўнг Жалолиддинов 11 метрлар масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

6. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан қўпол ўйнаган Сангаре огоҳлантирилди.

5. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Ўзбекистон футболчилари кўк, Мали ўйинчилари оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+7   
07 июн 20:45:52
Азим Исмаилов
mardon turabaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха тан олиш керак Мали биздан бироз кучлирок экан, айникса жисмоний томондан якка курашларда тезликда анча устун экан
Хошимов аник бормайди
+6   
07 июн 20:44:45
rustam
Хамидулло Абдунабиев, слабый вратарь. Умарали Рахманалиев не подходит к системе копадзе.
+5   
07 июн 20:59:57
Элшод
Men negativ emasman. lekn kecha Katanes to'g'ri gapirdi. oldinda katta musobaqa bor ekan nega endi asosiy tarkibni ko'proq o'ynatmasdan hatto bosrmaydiganlarni tashlash kerak. ko'rib olmoqchidir balkim. lekn 3yil vaqt bo'ldiku bitta oyin ko'rib bo'lmas har xolda. shu joyida Kapadzega qoyil qolmadim
+4   
07 июн 21:06:05
Mr Azimov
Шу сурнайни стадиондан йўқотишни иложи йўқми? 2010-йил Африкада жахон чемпионатидан кейин мода бўлди бутун дунёга. Лекин халиям чалиб юрибди бизаникила. Шунчаки худди ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН деб бўғинлаб 90- йилладан бери бақириб юришимизга ўхшаб эскича усулда сурнай чалиб ўтириш хам одат бўлиб қолмаса бўлди.
+4   
07 июн 21:00:21
✨Ғайрат Муҳаммад????
Мана иккита бир хил таркибимиз бор деганларга жавоб. Бизда иккинчи таркиб О. Айрим футболчилардан ташқари.
+4   
07 июн 20:46:47
Азим Исмаилов
Мали янаям хамма кучини курсатгани йук
+2   
07 июн 22:02:30
AA H.A
Mr Azimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу сурнайни стадиондан йўқотишни иложи йўқми? 2010-йил Африкада жахон чемпионатидан кейин мода бўлди бутун дунёга. Лекин халиям чалиб юрибди бизаникила. Шунчаки худди ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН деб бўғинлаб 90- йилладан бери бақириб юришимизга ўхшаб эскича усулда сурнай чалиб ўтириш хам одат бўлиб қолмаса бўлди.
Айникса стадионда жуда асабга тегади

Лучше андижонлиларни обкелиш кере бизаям хором бирга балет килардик
+2   
07 июн 21:55:18
Shuxrat Nabiyev
rustam фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
наши футболисты медленно принимают решения, много брака при реализации голевых моментов, физически сильно уступают африканской команде.
Узбекча ёзаверинг булмаса русчмас Бир йула инглизчами немисчами ёзинг ёшларимизни куплари русчадан кура инглизчага купрок тушинади
+2   
07 июн 21:02:29
✨Ғайрат Муҳаммад????
Иккала термада ҳам бир ҳил ҳато. Моментлардан фойдаланиш О
+1   
07 июн 21:56:30
Behzod
Sudyalarimiz yakka kurashlarda bizikilar sal yiqilsa hushtak chalib bizga yon bosib notogri qilyapti. Bizni oyinchilarni jussasi Yevropa va Afrikaliklardan kichikroq va muskullari uncha rivojlanmagan, ertaga Olimpiada hakamlari bizikilarni bunaqa erkalatib o'tirmaydi.
+1   
07 июн 21:11:06
Mr Azimov
Элшод фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men negativ emasman. lekn kecha Katanes to'g'ri gapirdi. oldinda katta musobaqa bor ekan nega endi asosiy tarkibni ko'proq o'ynatmasdan hatto bosrmaydiganlarni tashlash kerak. ko'rib olmoqchidir balkim. lekn 3yil vaqt bo'ldiku bitta oyin ko'rib bo'lmas har xolda. shu joyida Kapadzega qoyil qolmadim
Иккинчи таркиб ўйинчилари фақат машгулот қилиб юраверадими? Асосий таткиб ўйинчиси жарохат олиб ёки дисквалификация бўлиб ўйнолмаганда ўйин амалиёти билан тушиши кереку заменадан. Бунинг учун хеч бўлмаса керемас ўйинлада ёки иккинчи таймлада тушган бўлиши кере. Машгулот ўзида бахо беромиди мураббий
+1   
07 июн 21:01:28
rustam
наши футболисты медленно принимают решения, много брака при реализации голевых моментов, физически сильно уступают африканской команде.
+1   
07 июн 20:56:01
Vatanparvar
Иккинчи таймда 14, 13, 26 нормальний уйинчилар экан олдин термада тушмаган шекилли.
+1   
07 июн 20:54:40
football4fans
Mayliku lekin hakam rosa yon bosib berayapti. (Yoki menga shunaqa tuyilyapti)
+1   
07 июн 20:34:47
Азим Исмаилов
Хошимов аник бормайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика