UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  1 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  3 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  23 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди" Янгиликлар

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Акмал Холиқов қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Аввало, "Сўғдиёна" клубини ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ўйинчилари ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Бугунги учрашув АГМК ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйиндан сира қолишмади. Икки жамоа ўйинчилари ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик.

- Ўйиндан аввал йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?

- Ўйиндан олдин "Сўғдиёна" уйда агрессив кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК Кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аъломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик. Навоийдан келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат деб қоламиз. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика