UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  0 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  2 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

АГМКдан навбатдаги трансфер Янгиликлар

АГМКдан навбатдаги трансфер

АГМК матбуот хизмати жамоа томонидан амалга оширилган навбатдаги трансфер хабарини эълон қилди.

"АГМК жамоаси давралар оралиғида таркибни кучайтириш учун селекция ишларини олиб бормоқда.

Трансфер ойнаси очилганидан унумли фойдаланаётган жамоамиз таркибга янги футболчиларни қўшиб олишда давом этади.

Навбатдаги трансфер эса легионер футболчи, черногориялик марказий ҳимоячи Игорь Зонич бўлди.

Фаолияти давомида Сербия, Черногория ва Малайзия чемпионатларида ўйнаган черногориялик марказий ҳимоячи Игорь Зонич билан клубимиз йил сўнггига қадар шартнома имзолади. Маҳоратли ҳимоячи эндиликда фаолиятини АГМК жамоаси билан боғлади.

Игорь Зонич ҳимоя қурғонимиз мустаҳкамланишида ўз ҳиссасини қўшишига ишонган ҳолда АГМК жамоасига хуш келибсан деймиз! 

#AGMK #OKMK #BizBuBiz", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Маълумот ўрнида:

Игорь Зонич

Туғилган санаси: 16.10.1991

Позицияси: марказий ҳимоячи

Миллати: Черногория

Бўйи: 186

Оёғи: ўнг 

Ўйнаган жамоалари: "Партизан", "Банат Зренянин", "Телеоптик Земун", "Младост Лучани", "Напредак", "Безания", "Сутеска", "Рад Београд", "Теренггану", АГМК

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика