UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  0 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  3 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  2 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  22 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  15 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  10

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари! Янгиликлар

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари!

Ўзбекистон Чемпионатининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ва «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов тенгсиз деб топилди.
Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-8 июнь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 8 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов биринчи бўлди. Май ойи давомида ўтказилган учрашувларда унинг жамоаси «Пахтакор» билан дуранг ўйнаб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунинг самараси ўлароқ, «Локомотив» мусобақа жадвалида пешқадамликни «Пахтакор» билан бўлишиб турибди – тўплар нисбатидаги яхшироқ кўрсаткич ҳисобига Абрамов жамоаси мусобақада биринчи бўлиб турибди. Қайд этиш жоиз, март ва апрель ойлари сўровномаларида Абрамов тўртинчи бўлганди.



Футболчилар орасида эса май ойида «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров биринчи бўлди. Май ойида у жамоасининг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшиб, «Пахтакор»нинг мусобақа жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди. Қайд этиш жоиз, Искандеров март ойида ҳам тенгсиз деб топилганди. Эътиборли томони, дастлабки уч ой якунларига кўра, фақат «Пахтакор» футболчиларигина ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилмоқда.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси май  ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 15 балл.
 2. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 10 балл.
 3. Диёр Туропов («Олмалиқ») – 9 балл.
 4. Иван Нагаев («Локомотив») – 8 балл.
 5. Александр Пишур («Бунёдкор»), Игнатий Нестеров («Локомотив») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси май ойи кучли бешлиги:
1. Вадим Абрамов («Локомотив») – 19 балл.
 2. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 13 балл.
 3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 12 балл.
 4. Александр Волков («Бунёдкор») – 6 балл.
 5. Рустам Мирсодиқов («Металлург»), Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 5 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика