UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  5 21:11Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  47 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  3 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  11 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  7 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  33 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16

Абдусапи Қаюмов - Ўзбекистон киберфутболининг "Легенда"си Янгиликлар

Абдусапи Қаюмов - Ўзбекистон киберфутболининг "Легенда"си

Red Pen нашри киберфутбол бўйича бир неча бора Ўзбекистон чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган "Локомотив" аъзоси Абдусапи Қаюмов билан интервью уюштирди.

"Кўпроқ "Бавария", "Ювентус" каби жамоалар билан ўйнайман, баъзида "Реал"ни ҳам олишим мумкин. Ҳақиқий футболда "Бавария"га ишқибозлик қиламан, бу клуб - барқарор ўйин кўрсатадиган немис машинасидир.

Киберфутбол ўйинидаги икки бўлим одатда 15 дақиқа давом этади. Бу 15 дақиқа ичида мия, қўллар ва тана фаол ҳаракатда бўлади. Эътиборни сусайтириш ёки бошқа чалғиш мумкин эмас. Совуққон ва руҳан тайёр бўлиш лозим.


2 йил ҳар куни камида 4-5 соат киберфутбол билан шуғулланиш билан керакли савияга етишиш мумкин. Ўйинни тушуниш, стратегияларни ўрганиш керак. Услубларни йўқотмаслик учун албатта шуғулланиш керак. Тўғри, ўйин кўпроқ омад ва иқтидорга боғлиқ.

Юртимизда сўнгги 2-3 йил ичида FIFA билан шуғулланувчилар сони кўпайди. Истиқболли ўйинчилар бор. Апрель ойида Тошкентда МДҲ Кубоги - 2016 турнири бўлиб ўтди. Мусобақага Россия ва Украина чемпионларини таклиф этдик ва йигитларимиз муносиб иштирок этишди.

Ҳафтада бир маротаба футбол билан шуғулланиб тураман. Спортни яхши кўраман. Киберфутбол бўйича мавсумий турнирлар ўтказганимизда тақдирлаш маросимига Равшан Эрматов ва футбол соҳасидаги юлдузларни чақириб турамиз.

70 ёшгача киберфутбол билан шуғулланиш мумкин, аммо бир-икки йил ичида профессионал фаолиятимни якунлашим мумкин.


МДҲ Кубоги - 2016да учрашувларни шарҳлаш учун россиялик шарҳловчини таклиф қилганмиз. Келажакда ўзимизнинг шарҳловчилар бўлади деган умиддаман. Айтганча, баъзи ўйинларни 3 мингга яқин мухлислар томоша қилган.

Тез орада Ўзбекистонда киберспорт федерацияси ташкил этилади деб ўйлайман. Келажакда бу соҳага катта пул тикилади.

Ўтган йили Корея электрон спорт турлари ассоциацияси бу борада катта ишлар амалга оширди. Аммо ҳозирча киберспорт Халқаро Олимия қўмитасигача етиб боргани йўқ. Ҳаммаси энди бошланмоқда. Яшасак - кўрармиз" - дейди Абдусапи Қаюмов.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика