UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  1 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  1 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  12 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  2 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  3 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  13 08:15РПЛ. "Зенит" - ЦСКА 0:1   0 08:10Бундеслига. "Майнц" - "Боруссия Д" 3:0   0 08:05Серия А. "Милан" - "Кальяри" 5:1   1 08:00Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:55Серия А. "Наполи" - "Болонья" 0:2   0 07:34Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12 01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  32

МДҲ Кубоги-2016. Роберт Фахретдинов (RoX.Ufenok77) МДҲ Кубоги ғолиби Янгиликлар

МДҲ Кубоги-2016. Роберт Фахретдинов (RoX.Ufenok77) МДҲ Кубоги ғолиби

Теглар :  FIFA16МДҲ Кубоги
FIFA16 бўйича МДҲ Кубоги-2016 ғолиби аниқланди.

ЯНГИЛАШ

ГРАНДФИНАЛ

RoX.Ufenok77 - Anox.Timon 3:2 

1. "Ювентус" - "Бавария" 2:1

2. "Реал" - "Реал" 0:1

3. "Барселона" - "Ювентус" 2:1

4. "Бавария" - Бразилия 2:1


01:52. RoX.Ufenok77 ҳал қилувчи учрашувда "Бавария" билан "Anox.Timon"нинг Бразилия терма жамоасини мағлуб этди ва турнир чемпионига айланди.

01:33.  RoX.Ufenok77 ўзига келиб олди ва асосий ҳисобни тенглаштирди. Навбат сўнгги баҳсга етиб келди. Ушбу учрашув ғолиби МДҲ Кубоги чемпионига айланади.

01:13. Икки "Реал" ўртасидаги учрашувда "Қироллик клуби" ғалаба қозонди)) "Anox.Timon"ни муваффақият билан табриклаймиз. Учинчи баҳсда эса иштирокчилар  "Барселона" ва "Ювентус"ни танлашди.

00:57. Иккинчи баҳсда иштирокчилар "Реал"ни танлашди.

00:49. RoX.Ufenok77 ҳисобда олдинда бораётиб асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборди. Қўшимча вақтлар бошланиши билан яна RoX.Ufenok77 олдинга чиқиб олди. 

00:41. Учрашувни қуйидаги ҳаволага ўтиб томоша қилишингиз мумкин: www.twitch.tv/dimchen

00:33. ГРАНДФИНАЛнинг биринчи учрашувида RoX.Ufenok77 "Ювентус"ни Anox.Timon эса "Бавария"ни танлади. Эслатиб ўтамиз, сўнгги босқич 5 та баҳсдан иборат бўлади. Виннерлардан ГРАНДФИНАЛга чиққан иштирокчи ҳисобига бир ғалаба қўшиб берилади. Роберт (RoX.Ufenok77) биринчи баҳснинг илк дақиқасидан олдинга чиқиб олди.

23:58. RoX.Ufenok77 - Na'Vi Yozhyk биринчи баҳси ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Драматик кечган лотереяда уфалик Роберт (RoX.Ufenok77) ғалаба қозонди. Энди иккинчи учрашувни кузатамиз. Иккинчи баҳсда ҳам Роберт зафар қучди.

23:45. Мағлубларнинг иккинчи финалининг биринчи баҳсининг асосий вақти голларсиз якунланди. Қўшимча бўлимларга мурожаат қиламиз.

23:15. Na'Vi Yozhyk - RoX.Ufenok77 баҳсини финалдан олдинги финал десак бўлади. Бу икки иштирокчи бошқа мусобақаларда ҳам кўп маротаба тўқнаш келишган. Бизни дахшатли ўйин кутиб турибди. Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. Турнир жадвали билан саҳифамизнинг пастроғида танишиб олишингиз мумкин.

23:08. RoX.Ufenok77 - Pries.Tiko91 2:0. Афсуски иккинчи баҳсда ўйиннинг баъзи техник носозликлари учрашув натижасига таъсир кўрсатди.

22:40. Томоша қилаётганлар жуда ажойиб ўйин гувоҳига айланишди. RoX.Ufenok77 биринчи баҳсда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Иккинчи учрашув олдидан бироз танаффус олишмоқда.

Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин.

22:11. Мағлублар тўрининг финали биринчи финали бошланяпти. Диққат марказимизда RoX.Ufenok77 - Pries.Tiko91

21:56. Anox.Timon ГРАНДФИНАЛга йўлланмани қўлга киритди! У иккала баҳсда ҳам "Na'Vi Yozhyk"га имкон бермади. Энди бошқа учрашувларни кузатамиз. Тез орада Гранд Финал бошланади.

21:32. Виннерларнинг биринчи финалида Anox.Timon ғолиб бўлди. Иккинчи учрашувни ҳам кузатишда давом этамиз. Баҳс жуда қизиқ ўтмоқда.

21:13. Виннерлар финали бошланди. Na'Vi Yozhyk - Anox.Timon ўртасидаги баҳсини кузатишни бошлаймиз. 

Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин.

20:43. Айни дамда виннерлар финали бошланяпти. Эътиборимиз диққат марказида Na'Vi Yozhyk - Anox.Timon тўқнашуви.

20:40. Афсуски иккала ҳамюртимиз ҳам ярим финалда мусобақани тарк этди. Бизни 2 та финал ва ГРАНДФИНАЛ кутиб турибди. Сайтимиздан узоқлашманг.

20:13. Абдусапи Легенд ва RoX.Ufenok77 ўртасидаги учинчи баҳсда иккала иштирокчи ҳам "Реал"ни танлайдиган бўлишди. Бизни кузатишда давом этинг. 

Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин.

20:08. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! АБДУСАПИ ЛЕГЕНД!!! Ҳамюртимиз қўшимча бўлимда 2 та тўп олдинга чиқиб олди! 4:2. Учинчи баҳс ҳаммасаини ҳал қилади.

20:02. Иккинчи баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. RoX.Ufenok77 ўзини йўқотиб қўймай, иккинчи бўлимда 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.

19:53. Абдусапи Легенд иккинчи учрашувнинг биринчи бўлимида 2:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти. Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин.

19:47. Мағлублар ўртасидаги бошқа ярим финалда Pries.Tiko91 ғалаба қозонди. Украиналик энди ГРАНДФИНАЛга чиқиш учун финалда ўйнайди.

19:44. Абдусапи биринчи баҳсда мағлуб бўлди. Энди иккинчи учрашув бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз ўзига келиб олади деган умиддамиз.

19:21. Бир неча сониядан сўнг RoX.Ufenok77 - Абдусапи Легенд учрашуви бошланади. Бу баҳсда ҳам Ўзбекистон вакилига омад тилаймиз. Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. 

19:17. Али Бебето ва Pries.Tiko91 ўртасидаги икки учрашув якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Али Бебето учинчи ўйинда ғалаба қозонишига тилакдошмиз.

19:05. Anox.Timon ажойиб камбэк уюштирди. Финалда "Na'Vi Yozhyk" ва Anox.Timon ўйнашади. Ғолиб эса ГРАНДФИНАЛга йўл олади.

19:00. RoX.Ufenok77 иккинчи баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётиб, 2 та гол ўтказиб юборди. Ҳисоб 2:2.

18:42. RoX.Ufenok77 - Anox.Timon ўртасидаги биринчи баҳс Anox.Timon ғалабаси билан якунланди.

18:22. RoX.Ufenok77 - Anox.Timon ўртасидаги иккинчи ярмим финал бошланмоқда. Ўйинни www.twitch.tv/dimchen сайти орқали томоша қилишингиз мумкин. 

18:17. Турнирда икки ўзбек, икки рус ва икки украин вакили қолди.

18:12. Бизда бўлиб ўтаётган ўйинлар бир нечта твич канали орқали шарҳланяпти. Тошкентда бўлиб ўтаётган турнир МДҲ давлатларида жуда машҳур бўлиб кетди.

18:09. Абдусапи Қаюмов амалдаги Ўзбекистон Кубогининг ғолиби Ўктам Рембони уч учрашувда мағлуб этди. Али Бебето эса "Na'Vi Yozhyk" билан ярим финалнинг ҳал қилувчи баҳсида курашмоқда.

18:05. Учрашувларни жонли эфирда томоша қилаётганларнинг сони 1500 кишига етди. Бу натижа янгиланиши қийин бўлади.

17:55. Ҳозиргина ажойиб янгиликдан бохабар бўлдик! Ушбу турнирни жонли эфирда 915 киши томоша қилаётган экан. Бу МДҲ Кубогининг янги рекорди ҳисобланади.

17:45. Али Бебето иккинчи баҳсда ғалаба қозонди. Ҳамюртимизга яна бир маротаба омад кулиб боқиши лозим. Бироздан сўнг биринчи ярим финалнинг ҳал қилувчи, учинчи баҳси бошланади. Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув www.twitch.tv/dimchen орқали жонли эфирда намойиш этилмқода.

17:23. Али Бебето "Na'Vi Yozhyk"га қарши ярим финалнинг биринчи баҳсида пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Ҳамюртимиз иккинчи учрашувда ғалаба қозонади деб умид қиламиз. Трансляцияни кузатишда давом этинг.

16:55. Учрашувларни www.twitch.tv/dimchen орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Ҳозир Али Бебето (Ўзб) ва "Na'Vi Yozhyk" (Укр) ўртасидаги баҳс бошланади. Украиналик бироз айёрлик қилмоқда. У рақиб таркиб борасида ўзгаришларни амалга оширганидан сўнг, ўз таркибини шунга мос равишда тўғирлаяпти. Али Бебетога омад тилаймиз!

16:45. Сервер Секкага ажойиб ўйин учун миннатдорчилик билдирамиз. Абдусапи Легенд эса мағлублар тўрида юришини давом эттиради.

16:35. Мағлублар тўрининг учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Пастроқда турнир жадвали ва натижалар билан танишиб олишингиз мумкин.

16:28. Абдусапи Легенд ва Сервер Секка ўртасидаги лузерлар тўри чорак финалининг илк учрашувида 13 та гол урилди. Ўзбекистон чемпионии қийинчилик билан 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс ҳаяжонли вазиятларга бой бўлди. Баракалла йигитлар!

16:05. Абдусапи Легенд лузерлар тўрида Сервер Секкага қарши учрашув ўтказмоқда. Ўзбекистон чемпиони биринчии баҳснинг илк дақиқаларидан ҳисобни очди, аммо Сервер бироздан сўнг мувозанатни тиклади.

16:00. Rox.Ufenok77 иккала баҳсда ҳам Pries.Tiko91ни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди. Виннерлар тўрида фақатгина бир ҳамюртимиз баҳсни давом эттирмоқда ва Али Бебетога навбатдаги учрашувларда омад тилаймиз.

15:50. "Na'Vi Yozhyk"нинг отаси ўғлини ғалаба билан табриклади.

15:47. Кутилмаган воқеа. Абдусапи Легенд чорак финалда "Na'Vi Yozhyk"га икки учрашувда ҳам мағлуб бўлди. Энди Абдусапи лузерлар тўридан ГРАНД ФИНАЛга чиқишга ҳаракат қилиб кўради. Турнир жадвалига кўз ташлаб қўйишни маслаҳат берамиз.

15:37. Rox.Ufenok77 иккинчи учрашувда "Реал"ни олди, украиналик Pries.Tiko91 эса "Барселона"ни. Бизда кичик "эл классико" ва ҳозирча "Реал" 1:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти.

15:30. Тошкентда ер қимирлади. Бизда эса баҳслар давом этмоқда. Rox.Ufenok77 биринчи баҳсда Pries.Tiko91 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи ўйинни  www.twitch.tv/dimchen орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

15:08. Навбат Россия ва Украинанинг энг яхши ўйичилари ўртасида бўлиб ўтадиган баҳсга. Rox.Ufenok77 - Pries.Tiko91 учрашувини www.twitch.tv/dimchen орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

15:07. Али Бебето ҳал қилувчи баҳснинг 89 дақиқасида ҳисобда олдинга чиқиб олди ва кейинги босқичга йўл олди. Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик.

15:02. Али Бебето ва Ўктам Рембо ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида давом этяпти. Кучлар тенг. Қўшимча бўлимларга мурожаат этилади шекилли

14:55. Ҳозиргина россиялик Anox.Timon Дилшод Банкирни мағлуб этиб ярим финалга чиққани маълум бўлди.

14:50. Али Бебето ҳамда Ўктам Рембо ўртасидаги икки учрашувда ҳар бир иштирокчи биттадан ғалабага эришди. Навбат ҳал қилувчи учинчи учрашувга келди.

14:45. Али Бебето иккинчи баҳсда ўзига келиб олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

14:35. Али Бебето ва Ўктам Рембо ўраситади биринчи учрашув кутилмаганда Ўктам Рембонинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи баҳс бошланди.

14:25. Айни дамда турнир етакчиси Али Бебето ҳамда Ўктам Рембо ўртасида 2 учрашувлик баҳс бўлиб ўтмоқда


ГРАНДФИНАЛ:

RoX.Ufenok77 - Anox.Timon LIVE


Финал:

Na'Vi Yozhyk - Anox.Timon 0:2


Ярим финал баҳслари:

Na'Vi Yozhyk - Али Бебето 2:1

Anox.Timon - Rox.Ufenok77 2:1


Чорак финал баҳслари:

Na'Vi Yozhyk - Абдусапи Легенд 2:0 (ярим финал Na'Vi Yozhyk)

Али Бебето - Ўктам Рембо 2:1 (ярим финал Али Бебето)

Rox.Ufenok77 - Pries.Tiko91 2:0 (ярим финал Rox.Ufenok77)

Anox.Timon - Дилшод Банкир 2:0 (ярим финал Anox.Timon)


Нимчорак финал баҳслари:

Na'Vi Yozhyk - Илзат Ствги 2:0 (чорак финал Na'Vi Yozhyk)

Абдусапи Легенд - Санжар Бланкос 2:1 (чорак финал Абдусапи Легенд)

Али Бебето - Сирож Картес 2:0 (чорак финал Али Бебето)

Ўктам Рембо - Жамшид Адидас 2:0 (чорак финал Ўктам Рембо)

Rox.Ufenok77 - Сервер Секка 2:0 (чорак финал Rox.Ufenok77)

Pries.Tiko91 - Илҳом Нике 2:0 (чорак финал Pries.Tiko91)

Anox.Timon - Азиз Мундиал 2:0 (чорак финал Anox.Timon)

Дилшод Банкир - Шерхан Нокаут 2:0 (чорак финал Дилшод Банкир)


Мағлублар тўри. Иккинчи финал:

Na'Vi Yozhyk - RoX.Ufenok77 0:2


Мағлублар тўри. Биринчи финал:

RoX.Ufenok77 - Pries.Tiko91 2:0


Мағлублар тўри. Иккинчи ярим финал:

 Абдусапи Легенд - RoX.Ufenok77  1:2

Али Бебето - Pries.Tiko91 1:2


Мағлублар тўри. Биринчи ярим финал:

Ўктам Рембо - Абдусапи Легенд 1:2

Дилшод Банкир - Pries.Tiko91 0:2


Мағлублар тўри. Иккинчи чорак финал:

Ўктам Рембо - Азиз Мундиал 2:1

Абдусапи Легенд - Сервер Секка 2:0

Дилшод Банкир - Сирож Картес 2:0

Pries.Tiko91 - Илзат Ствги 2:0


Мағлублар тўри. Биринчи чорак финал (плей офф босқичида мағлуб бўлганлар мағлублар тўрига тушади, аммо бу ерда ҳам ғолиб бўла олмаганлар мусобақани тарк этади:

Шерхан Нокаут - Азиз Мундиал 0:2

Илҳом Нике - Сервер Секка 1:2

Жамшид Адидас - Сирож Картес 1:2

Санжар Бланкос - Илзат Ствги 1:2


Учрашувларни қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин: www.twitch.tv/dimchen

ТУРНИР ЖАВДАЛИ


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика