UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Дибала шартномасини 2021 йилгача узайтиради  4 22:36Миранда: “Олтин тўп” бу гал Неймарники”  12 21:50Сёмин: "Денисов "Уфа"га қарши баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламиз"  43 21:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  16 21:14Англия терма жамоасига "Мидлсбро" футболчиси чақирилди  27 20:52Месут Озил Озарбайжонга қарши ўйнамаслиги мумкин  21 20:32ОАВ: МЮ Гризманн учун 100 миллион евро тўламоқчи  14 20:12Агент: "Туранга "Арсенал"дан таклиф тушмади"  7 19:52Паулиньо: "Уругвайни ҳақли равишда мағлуб этдик"  12 19:49Ўзбекистон кубоги. "Олмалиқ" иккинчи финалчи  2 19:32"Наполи" ва "Арсенал" Андреа Белотти учун курашади  7 19:10Кевин Кураньи бутсасини "михга илди"  11 18:48Кокорин 4 ой машина бошқармайди  2 18:32Olamsport: Юлдуз боксчиларимиз Таиланддаги турнирга борадилар, теннисчиларимиздан мағлубиятлар серияси ва бошқа хабарлар  5 18:19Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди  180

Фойдаланувчи шартномаси

Ушбу фойдаланувчи шартномаси (кейинги матнда – «Шартнома»), http://championat.asia манзили бўйича иш олиб борадиган CHAMPIONAT.asia интернет-Портали (кейинги матнда – «Портал») фойдаланиш шартларини белгилайди. Порталдан фойдаланиш давомида, фойдаланувчи Шартномада ёзилган барча шартларга риоя қилишга мажбурлар. Шартнома исталган вақтда ўзгариши мумкин, Шартноманинг янги матни сайтда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
 
1. Шартнома мавзуси
 
1.1. Фойдаланувчи Порталда рўйхатдан ўтиш имконига эга. Муваффақиятли рўйхатдан ўтиш шартларидан бири ҳақиқий маълумотларни, айниқса иш фаолиятидаги телефон рақамини киритиш.
 
1.2. Рўйхатдан ўтиш давомида исталган номни (ягона шарти, бошқа фойдаланувчида бу ном бўлмаслиги керак) ва паролни танлаши мумкин. Фойдаланувчи ўз паролини сир сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермасликка мажбур.
 
1.3. Шартнома Порталдаги рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиргач ва телефон рақами ёзилган вақтдан бошлаб кучга киради.

2. Портал мазмуни ва унга кириш ҳуқуқи.

2.1. CHAMPIONAT.asia жаҳон мамлакатларининг футбол янгиликлари, шунингдек уларга доир суратларни, видеоларни ва футбол статистикасини чоп этувчи спорт портали ҳисобланади.

2.2. Портал саҳифаларида реклама баннерлари бўлиши мумкин. Аниқ бир саҳифада баннернинг мавжудлиги, ва у қандай ҳажмда кўрсатилиши бўйича қарорни Портал маъмурияти қабул қилади.

2.3. Порталда PRO-аккаунтлар бор, у фойдаланувчилардан маълум чекловларни олиб ташлайди, оддий фойдаланувчилар кириши мумкин бўлмаган саҳифаларга кириш имкони бўлади. PRO-аккаунтлар пуллик ҳисобланади, унинг нархи Портал маъмурияти томонидан белгиланади.
 
3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
 
3.1. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Портал саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Порталдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим.
 
3.2. Портал саҳифаларида маълумотларни жойлаштираётган фойдаланувчи, бу маълумотлар учинчи шахсларни ҳуқуқларини бузсмаслигини ва учинчи шахсларнинг мулки эмаслигини кафолатлайди. Шундай қилиб, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган маълумот, ўзини тутиши, шунингдек суд жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ҳаражатлар бўйича тўлиқ жавобгарликни ва барча даъволарни ўз бўйнига олади.

3.3. Фойдаланувчи томонидан Портални бузишга, ёки ундан фойдаланишни қийинлаштиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланади. Шу хилдаги ҳар қандай ҳаракатлар фуқаровий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Айниқса, таъқиқланган харакатларга Порталнинг жисмоний ҳамда мантиқий тузилишига таъсир этувчи харакатлар, шунингдек маълумотларни автоматик қўлга олиш, кўчириш ва юбориш, шу жумладан турли механик ва дастурий воситалар ҳамда скриптлардан фойдаланиш киради.

3.4. Порталда учинчи шахсларни, уларнинг хабарисиз ва розилигисиз рўйхатга олиш таъқиқланади.

4. Фойдаланувчи томонидан жойлаштириладиган хабарлар
 
4.1. Фойдаланувчи ушбу Шартноманинг 3.1 ва 3.2 бандларини бузмаган ҳолда сайтда янгиликларга фикр билдириш орқали хабарлар қолдириши мумкин.

5. Фойдаланувчиларга нисбатан қўлланиладиган жарималар
 
5.1. Портал маъмурияти Шартнома шартларини бузувчи маълумотларни огоҳлантиришсиз ўчириш, ҳамда фойдаланувчиларга нисбатан қуйидаги жарималарни қўллаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади:

• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини 1 ҳафтага блокировка қилиш;
• иккинчи қоида бузилиши – фойдаланувчини умрбод блокировка қилиш.
 
Блокировка қилинган фойдаланувчи тизимга кириши (авторизация) мумкин, аммо сайтда фикр билдира олмайди.

6. Шартноманинг амал қилиш ва уни бекор қилиш муддати
 
6.1. Шартнома, томонлардан бири – фойдаланувчи ёки маъмурият, уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилмагунича амал қилади.

6.2. Фойдаланувчи Шартномани ўз хоҳиши билан бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун Порталда мавжуд бўлган қайта алоқага чиқиш формаси орқали қўллаб қувватлаш хизматига Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори ёзилган хатни ёзиши керак.
 
6.3. Портал маъмурияти, фойдаланувчи томонидан Шартнома шартлари бир неча бор бузилса, Шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.

7. Якуний қоидалар
 
7.1. Портал маъмурияти исталган вақтда Порталнинг мазмуни ва тузилишини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

7.2. Портал маъмурияти исталган вақтда ушбу Шартноманинг шартларини ўзгартириш ҳуқуқига эга.

7.3. Ушбу шартнома Интернет тармоғида, қуйидаги манзил бўйича келтирилган:
 
• рус тилида - http://championat.asia/ru/page/terms
• ўзбек тилида - http://championat.asia/uz/page/terms
• инглиз тилида - http://championat.asia/en/page/terms
 
2015 йил июль ҳолатига кўра

Энг яхшилар

Сурияга ютқаздик
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.  1213
Самвел Бабаян: "Охиригача курашамиз, ҳали имконият бор"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Сурияга...  525
Гуруҳдаги вазият билан танишинг
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурия - Ўзбекистон учрашуви якунланди.  256
Сурия - Ўзбекистон. Таркиблар маълум бўлди
Сурия ва Ўзбекистон учрашувида жамоаларнинг таркиби маълум бўлди.   232
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: