UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  0 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  0 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12

2020 йилги мавсум Про лигада ҳал қилувчи голни урган Асилбек Қаюмов Суперлига клубига ўтди Янгиликлар

2020 йилги мавсум Про лигада ҳал қилувчи голни урган Асилбек Қаюмов Суперлига клубига ўтди

Яйпаннинг "Турон" клуби ёш ҳужумчиси Асилбек Қаюмов фаолиятини Бекобод жамоасида давом эттиради.

"Металлург" клуби 19 ёшли ҳужумчининг трансферини эълон қилди.

"Асилбек Қаюмов 2002 йилнинг 6 август санасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. "Турон" жамоаси билан иккинчи лигадан Суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтган. 

У ўтган йилги мавсум охирида олинган жароҳат боис бу йилги Про лига баҳслари майдонга туша олмади. Жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоанинг умимий машғулотларида қатнашиб келди. Ёзги трансфер ойнасида эса "Металлург"дан тушган таклифга розилик билдирди", – дейилади бекободликлар матбуот хизмати берган хабарда.

Асилбек Қаюмов ўтган мавсум "Турон" U-21 сафида 8 та баҳсда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2020 йил охирида Про лига 20-турида "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилиб, "Турон" Суперлигига йўл олишига сабабчи бўлганди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика