Суперлигага ўтиш ўйини. "Металлург" ўз уйида ФарДУга ютқазди

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2026, 15:19
Суперлигага ўтиш ўйини доирасидаги "Металлург" - ФарДУ учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ФарДУ собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди. 

Ўйиннинг 45+1-дақиқасида меҳмонлар вакили Норхон Шерипов Ферузжон Зокировга нисбатан қўпол ўйнади. Бош ҳакам сариқ карточка кўрсатди. Бироқ ВАР ёрдамида қарор қизил карточкага ўзгарди ва ФарДУ майдонда 10 киши бўлиб қолди. 

56-дақиқада Зокиров тўпни рақиб жарима майдони ичига узатди, Иминжонов дарвоза тўсинини нишонга олди, Башриддинов тўпни узоқлаштираётганида тўп кутилмаганда дарвозабон Дилшод Ёқубовга тегиб дарвоза чизиғини кесиб ўтди ва ҳисоб очилди - 1:0. 

78-дақиқада бурчак тўпидан кейин Расулжон Абдураҳмонов боши билан зарба берди, тўп Миличковичнинг қўлига тегди. Бош ҳакам ВАР ёрдамида “Металлург“ дарвозаси томон пенальти белгилади. Риан Исламов пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 

Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. 30 дақиқалик экстра таймларда ҳам жамоалар гол ура олишмади. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. 

Футбол лотореясида ФарДУ омадлироқ чиқди ва кейинги босқичга йўл олди. Энди ФарДУ “Олимпик MobiUz” билан ўйнайди. Ғолиб Суперлига жамоаси билан плей-оффда тўқнаш келади. 

"Металлург" - ФарДУ 1:1 (пенальтилар серияси 2:4)

28 ноябрь 2026 йил. Бекобод, "Металлург" стадиони. 14:00

Ҳакамлар: Рустам Чориев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Алишер Раҳимқулов

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Диёр Хотамқулов.

Голлар: Дилшод Ёқубов 56 автогол, - 1:0. Риан Исламов 79 пенальти, - 1:1. 

Пенальтилар серияси: 

Риан Исламов 0:1

Наврўзбек Иминжонов 1:1

Муроджон Комилов 1:1 (дарвозабон)

Бранимир Йочич 1:1 (дарвозабон)

Шарафиддин Шобиров 1:2

Давронбек Сулаймонов 2:2

Отажон Ниязметов 2:3

Максвел 2:3 (ноаниқ)

Маҳаррам Абелфазов 2:4

"Металлург": 21. Моҳирбек Комилов, 4. Бранимир Йочич, 5. Самандар Очилов, 6. Шерзоджон Комилов (15. Владимир Бубанья, 90), 9. Жасурбек Ҳакимов (90. Максвелл, 69), 10. Марко Миличкович, 17. Наврўзбек Иминжонов, 20. Достонбек Абдулхаев , 22. Санжар Шоаҳмедов (С), 71. Ферузжон Зокиров (30. Давронбек Сулаймонов, 79), 95. Нажмиддин Нормуродов.

Захира: 1. Дилрух Алиев, 32. Суҳробжон Султанов, 3. Мирзиёд Миродилов, 23. Ҳумоюнмирзо Зайлидинов, 50. Ҳусан Тожибоев, 94. Жасур Азимов.

ФарДУ: 32. Дилшод Ёқубов, 3. Аҳрор Ўктамов, 7. Риза Айвазов (17. Абдувосид Абдурашидов, 61), 10. Ибоджон Абелфазов (С), 11. Маҳаррам Абелфазов, 19. Норхон Шерипов, 20. Дониёр Валиев (30. Отажон Ниязметов, 118), 21. Сирожиддин Башриддинов (33. Расулжон Абдураҳмонов, 69), 23. Шоҳруҳ Ёқубжонов (18. Шарафиддин Шобиров, 118), 28. Риан Исламов, 77. Бобур Фарҳодов (9. Муроджон Комилов, 69).

Захира: 1. Жасур Умурзоқов, 4. Асадбек Ҳабибуллаев, 5. Жаҳонгир Аҳмадов, 8. Муҳаммадали Холматов, .

Огоҳлантиришлар: Риза Айвазов 64, 

Четлатиш: Норхон Шерипов 45+1. 

Ўхшаш янгиликлар

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia