UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  18 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  72 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  68

"Металлург" билан амалдаги шартномаси, жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни, мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаётгани ҳақида - ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан суҳбат Янгиликлар

"Металлург" билан амалдаги шартномаси, жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни, мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаётгани ҳақида - ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан суҳбат

2022 йилги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клуби сафида ўтказган ёш ҳужумчи Асилбек Қаюмов билан сайтимиз мухбири интервью ташкиллади.

- Асилбек, ортда қолган мавсум сиз учун қандай ўтди?

- Жароҳат туфайли мавсумни иккинчи қисмидан бошлаб футболга қайтдим. Ёзги танаффус вақтида менга "Металлург" клубидан чорлов бўлди ва жамоа сафига қўшилдим. Клуб мураббийлари менга U-21 жамоасида имконият беришди. Илк ўйиндаёқ гол киритганим менга қўшимча куч берди. Янги жамоа, янги муҳитга мослашиб кетиш жараёни қийин кечмади, жуда тез киришиб кетдим. “Металлург" (U-21) жамоаси билан мавсумни 4-ўринда якунладик. Мен майдонга тушган барча ўйинларимда жамоа учун боримни бериб ҳаракат қилдим. Айнан ёшлар жамоасидаги ўйинлар жароҳатдан сўнг тикланиб олишимга катта хизмат қилди.

- Сиз мавсумнинг бир қисмини жароҳат билан ўтказдингиз. Даволаниш ва катта футболга қайтиш. Бу жараёнлар қандай кечди?

- Жароҳатдан сўнг даволаниш, тикланиш жараёни осон кечмади. Биласизми, хатто оғриқ нима сабабдан келиб чиқаётганини аниқлаш учун кўп вақт кетиб қолди. 5-6 ой давомида мендаги жароҳатнинг асл сабаби маълум бўлди. Шундан сўнг 15 кун даволаниш курсларини олдим ва машғулотларга қайтдим. Менинг холатимни тўғри тушунган "Металлург" клуби раҳбариятига ва мураббийлар штабига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар менга тўғри йўл кўрсатишди ва шу орқали катта футболга қайтдим. 

Ортда қолган тикланиш даври давомида ота-онам ва яқинларимнинг менга бўлган ишончини янада кўпроқ ҳис қилдим. Уларнинг ишончлари менга далда бўлди. Ҳозир янги мавсумни сабрсизлик билан кутяпман. Насиб бўлса янги мавсумда "Металлург"нинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

- Мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилаяпсиз?

- Бу йилги жаҳон чемпионати назаримда аввалгиларидан ҳам қизиқарли ўтаяпти. Мен ушбу мундиалда Англия терма жамоасига мухлислик қилдим. 

- Собиқ жамоангиз "Турон" жорий мавсум якунларига кўра Суперлига йўлланмани қўлга киритди. Янги мавсумда Яйпан клубидан қандай натижаларни кутаяпсиз?

- "Турон" учун жуда ҳам хурсанд бўлдим. Улар ўз олдидаги вазифани қийинчилик билан бўлса ҳам уддалашди. Клубда футбол учун яратилган шароит аъло даражада. Мен буларнинг барчасини яқиндан биламан. "Турон" профессионал клуб сифатида мени катта футболга олиб кирган. Яйпанда 4 йил давомида ўйнадим ва ўз уйимдек бўлиб қолган. "Турон"га янги мавсумда омад тилайман ва совринли ўринларни қўлга киритишларига тилакдошман.

- "Металлург" билан қанча муддатлик келишув шартномаси имзолагансиз?

- Клуб билан бир ярим йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзолаганмиз.

- Янги мавсумда ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз қандай?

- Янги мавсумда бажаришим лозим бўлган кўплар мақсадларим бор. Насиб бўлса Суперлига ўйинларида майдонга тушиб жамоамиз ғалабаси учун голлар урмоқчиман. Менга ишонган яқинларим ва клубимиз мураббийларининг ишончларини оқлашни мақсад қилганман. 

- Сизнингча, ҳозирда ўзбек футболида энг кучли ҳужумчи ким?

- Ҳозир Ўзбекистон миллий чемпионатларида кўплаб номлар, иқтидорли ва маҳоратли ҳужумчилар бор. Мен бу борада Темурхўжа Абдухолиқовни кўрсатган бўлардим, ундан ўрганса бўладиган жиҳатлар кўп.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика