UZ

Сўнгги янгиликлар

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  1 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Абдурашид Исмоилов: “Бугун бир очко ишладик” Янгиликлар

Абдурашид Исмоилов: “Бугун бир очко ишладик”

Кеча биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Обод” (1:1) учрашуви якунига етгач ҳар икки клуб бош мураббийининг фикрлари билан қизиқдик.

“УзДонгЖу” бош мураббийига айланган Абдурашид Исмоилов саволларимизга жавоб берди.

- Ўзингизга яхши маълумки, бу бош мураббий сифатида илк расмий учрашувим эди. Лекин “Обод” билан баҳсга одатдагидек тайёргарлик кўрдик. Бугунги рақибимиз чемпионат пешқадами Тошкентнинг “Обод” жамоаси бизга қарши баҳсга ҳам пухта хозирлик кўргани билиниб турди. Биринчи бўлимда ҳимоячиларимизнинг хатоси эвазига дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юбордик. Жавоб тўпини эса биз ҳам рақибнинг мудофаа чизиғида йўл қўйган хатоси натижасида киритдик. Умуман олганда йигитлар ғалаба учун харакат қилди. Ижобий натижа учун катта иштиёқ билан тўп тепишди. “Обод”да 2-3 йилдан буён бирга ўйнаб келаётган таркиб бор. Қолаверса таркибида маҳоратли футболчилар тўп сурмоқда. Келаси турда “Хоразм” меҳмони бўламиз. Насиб қилса бўлажак учрашувга ҳам пухта тайёргарлик кўриб, уч очко билан қайтишга харакат қиламиз – дея гап бошлади Абдурашид Исмоилов.

- Бугунги рақибимиз чемпионат карвонбошчиси эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, дурангдан қониқдим. Бир очко ишладик.

- Тажрибали ҳужумчи Исроил Турсуновнинг захирадан майдонга туширганимнинг сабаби у бироз бетоб бўлиб қолганди. Ўйинолди машғулотда унинг ожиз томонларини кўриб, жарохатидан фориғ бўлиб сафга қайтган Акмал Жўрабоевни дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонга туширишга қарор қилдим. Умуман олганда ушбу ҳар икки ҳужумчимизнинг ҳам маҳоратига шубҳа йўқ.

- Бунгача жамоани бошқариб келган Нозим Муллаохунов билан футбол фалсафамиз деярли бир хил. Унга ёрдам бериб келаётганимда ҳам ҳар бир ишни бамаслаҳат қилардик. Аввалдан Муллаохунов билан хамкорликда ишлаб келамиз. Нозимжон вилоятимизнинг бош жамоасига ўтган бўлсада, бизга керак пайтда ёрдамини аямаяпти. Ўйиндан олдин ҳам қўллаб-қувватлаб тургани янада тўлқинлантириб юборди. Ҳозир жамоада қандайдир ўзгаришлар қилиш мавриди эмас. Таркибдаги футболчиларнинг барчасини имкониятини яхши биламан. Қишда ўзимиз саралаб олган йигитлардир. Қолаверса давралар оралиғида сафимизга келиб қўшилганларни ҳам ўзимиз таклиф этганмиз. Демак бу борада муаммо бўлиши мумкин эмас.

- Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришга қўл урмадик. Ҳамидулло Зокиров яқиндан ёрдам бериб келмоқда. Бундан ташқари иккинчи лигадаги жамоамиз мураббийи Фозил Бобораҳимов ҳам кўмаклашмоқда.

- Олий лигага чиқиш учун кураш? Мана бугун ўзинглар кўрдинглар ”Обод” яхши жамоа. “Оқ-тепа” ҳам асосий давогарлардан биридир. Бундан ташқари “Хоразм” ҳам сўнгги турларда ғалаба қозониб, аввалги мавқеиларини тиклаб бормоқда. Қолаверса бизнинг жамоа - “УзДонгЖу” ҳам қараб турмайди ва элита йўлланмаси учун жиддий курашади. Таркибдаги футболчилар билан келишиб олган холда, ҳар бир баҳсга ғалаба учун чиқмоқдамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика