

"Металлург" янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди. Илҳом Мўминжонов бу йиғинлар орқали таркибни шакллантириб олаётганини айтиш мумкин. 2025 йилни Словакиянинг қуйи лигаси вакили "Бардейов" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди. Форвард янги мавсумда Бекобод клуби либосида тўп тепади.
Ўзбекистонлик ҳужумчи бунга қадар "Сўғдиёна", "Машъал", "Қўқон-1912", "Локомотив", "Хоразм" , "Истаравшан" жамоаларида тўп тепган.



