Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?
13 янв 08:20
Янгиликлар
Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?
"Жамоа еғилганига энди 9 кун бўлди. Биз айнан шунча кундан бери машғулот олиб бормоқдамиз. Албатта оғир ўйин ўтди. Рақиб яхши формада эканлиги кўринди. Бироқ бундай ўйинлардан асосий мақсад янги мавсумга тайёргарлик кўриш. Шунинг учун, нормал ҳолат бўлди деб ўйлайман. Мақсадимиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш бўлгани сабабли бундай кучли жамоалар билан ўйнаб, хатоларимизни кўриб олишимиз яхшиликка. Футблчилар ҳам максимал ҳаракат қилишди. Футболчиларимиз аста-секинлик билан ўз формаларига кириб олишади ва янги мавсумга ажойиб спорт формада етиб келамиз деб ўйлайман.
Легионерларимиз етиб келганига энди 4 кун бўлди. Шу сабабли уларни бугун 10 дақиқа ўйнатишга қарор қилдик. Шунингдек, бугунги баҳсда 17-18 ёшдаги бир қатор истеъдодли футболчиларга ҳам имконият беришга қарор қилдик. Улар ҳам қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Шу каби ўйинлар орқали уларни ҳам ўйинимиз услубига тушириб оламиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар