"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор
12 фев 23:27
Янгиликлар
"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор
"Ноттингем"нинг ушбу мавсумдаги тўртинчи мураббийи Витор Перейра бўлиши мумкин.
"Sky Sports" маълумотига кўра, ушбу мутахассис Шон Дайчдан қолган бош мураббийлик постини эгаллашга розилик билдирган.
Перейра ушбу мавсумда АПЛда ишлашга улгурди. У бунгача "Вулверхэмптон"ни бошқарган ва "бўрилар" унинг қўл остида 10 турда 2 очко жамғарганди. Шундан кейин мураббий истеъфога чиқарилган.
Айни дамда "Ноттингем" 26 ўйинда 27 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар