7,5 йиллик шартнома? Бу тарихдаги энг узоқ муддатли шартнома эмас. "Умрбод" шартномалар ҳам "бор"
06 янв 2023 13:35
Янгиликлар
7,5 йиллик шартнома? Бу тарихдаги энг узоқ муддатли шартнома эмас. "Умрбод" шартномалар ҳам "бор"
"Монако"дан 21 ёшли Бенуа Бадиашиле 38 млн евро эвазига сотиб олинди. Фуллбэк билан 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланди.
Бундай узоқ муддатли шартнома клубнинг бухгалтерияси учун ҳам фойдали. Молиявий ҳисоботларда катта ёрдам бериши мумкин
Ҳа-ҳа, Бадиашиле "Челси" билан етти ярим йиллик шартнома имзолади.
Аслини олганда Бенуа Хвича билан биргаликда 2021 йилда Европанинг энг иқтидорли футболчиларидан бири сифатида топ-листлардан ўрин олаётганди. Ўзининг ҳимоявий скиллари билан франциялик футболчи нафақат мудофаада, балки, стандартларда ҳам фойдали. Ўз навбатида "Челси" эса шунақанги саҳий клубки, катта суммалар эвазига катта шартномалар таклиф қилади: 2018 йилда клуб Кепа Аррисабалага билан 80 млн евро эвазига 7 йиллик шартнома таклиф қилди. Балки, трансферлар сифати турличадир, бироқ қарорлар мантиқи ўша-ўша.
Ундан ташқари, бундай иқтидорли футболчилар бир клубда кўп бўлиши, кичик давр мобайнида эркин агент сифатида жамоасини алмаштириши ҳам бухгалтерлик ишларини кўпайтиради. Молиявий назоратлар нормасига кўра, футболчи сотиб олинган сумма футболчининг шартномасида кўрсатилган муддат бўйича ишлатилиши керак: яъни, футболчининг трансфер суммаси шартнома муддатига қараб футболчига маош сифатида тақсимлаб берилади.
Ушбу мавсумда "Челси" ҳимоячилар трансфери учун 233 миллион евро ишлатди - бу балки қандайдир айёрлик йўли бўлиши ҳам мумкин. Бироқ Бенуанинг шартномаси тарихдаги энг узоқ муддатли эмас.
Узоқ муддатли шартномалар - Испанияда нормал ҳолат. Хатто "бир умрлик" шартномалар ҳам бор
Ўн йиллик ва ундан узоқ муддатли шартномалар - испан футболининг ажиб тарихи ҳисобланади. Бундай ҳолатлар у ерда доимий кузатилади.
Масалан, 2022 йилнинг июнида "Леванте" ўз тарбияланувчиси Пепелу билан шартномани 10 йилга узайтиради ва 2032 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Ушбу воқеликдан бир йил олдин эса бундай ҳолат "Осасуна"да ярим ҳимоячи Хон Монкайола билан рўй берди.
Бизнингча, узоқ муддатли шартномаларнинг бир қанчасини эсласангиз керак. 1998 йили "Бетис" трансферлар ойнасини батамом портлатиб ташлаган ва 20 ёшли бразилиялик Денилсонни 30 млн евро эвазига "Сан-Паулу"дан сотиб олганди. Ўшанда у футбол тарихидаги энг қиммат футболчига айланган ва "Бетис" билан 11 йиллик шартнома имзолаганди. Ҳа, балки, бу ажойиб ғоя бўлиши мумкин эди, аммо: жамоа ўша мавсум ўзи ўрганиб қолган 11-ўриндан кўтарила олмади, навбатдагисида эса Сегундага тушиб кетди. Денилсон "Бетис"да 7 мавсум ҳаракат қилди: ўртада "Фламенго"га ижарага берилди ва "Бордо"га трансфер қилинди.
"Денилсон - клуб президенти де Лоперанинг ташаббуси, - деб гап бошлади журналист Хосе Мигель Муньос. - Ўшанда Европанинг топ-клублари Денилсон учун қаттиқ курашаётган пайтда унинг ҳам қони қайнаб қолганди. Барча молиявий ишлар бошида де Лоперанинг ўзи турди. Мана буни футболга тушунмайдиган одамнинг назорати сифатида мисол келтириш мумкин"
Севильяликларнинг бу амалиёти барчани ҳам қўрқитиб юборгани йўқ. 2005 йилда "Барселона" 18 ёшли Лео Месси билан 9 йиллик шартнома имзолади. 2017 йилда "Атлетико" Саулнинг товон пулини 150 млн евро қилиб, 9 йиллик шартномага қўл қўйди. 2019 йилда Иньяки Уильямс "Атлетик" билан 9 йиллик шартномага имзо чекди.
Бу борада инглизча мисол ҳам бор: мураббий Алан Пардью. 2010 йилда "Ньюкасл" мутахассисга 5,5 йиллик шартнома таклиф қилди, орадан икки йил ўтиб эса 8 йил - 2020 йилгача мўлжалланган шартнома! "Ньюкасл"дагилар ўшанда Арсен Венгер ва сэр Алекс Фергюсон эйфориясига тушиб қолган ва келажакда ўзларини ҳам шундай тарих кутаётганини ўйлашарди. Бироқ якунда Пардью мухлисларнинг жонига тегди ва 2015 йилда томонлар енгилгина ҳайрлашиб қўйишди.
Юқорида айтилганидек, бир умрлик шартномалар ҳам бор. 2017 йилда "Барселона" Андрес Иньестага шундай шартнома таклиф қилди. "Реал" ҳам ўз афсоналари Рауль ва Икер Касильясни ҳам жамоада сўнгги дақиқаларгача қолишини истади. Умуман олганда, бир умрлик шартноманинг ўзи йўқ: фақатгина айтилиши шундай. Бу ҳолатда томонлар ҳар мавсум бошида бир йиллик шартномага имзо чекишади ҳолос (бу ҳолат сизга таниш туюлмаяптими).
Аслида, бундай шартнома умуман мумкин ҳам эмас, таъқиқланган деса ҳам бўлади.
Хўш, узоқ муддатли шартнома деганда қайси трансферлар ҳаёлингизга биринчи келади? Балки биз Сиз ўйлаган трансферларни ёддан чиқаргандирмиз. Чунки биз бир қанча мисол келтирдик ҳолос.
Фикрлар