UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  0 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  1 00:25ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди

МЮнинг трансфер сиёсати бир неча йиллардан буён нафақат мухлислар, балки клуб афсоналари орасида ҳам жиддий саволлар туғдирмоқда.

Масалан, Пол Скоулз жамоанинг ёзги ҳаракатларидан норозилигини билдирди. У Расмус Хойлунд 2023 йилда 20 ёшида жамоага келиб қўшилгани ва ягона ҳужумчи сифатида катта босим остида бўлганини таъкидлади. Энди клуб ёш ҳужумчи Беняьмин Шешкони сафига қўшиб, худди шу хатони такрорлади.

"Хойлундга қаранг, йигит ҳозир 22 ёшда, жамоага 20 ёшида қўшилган. "Манчестер Юнайтед"да фақат бир нафар марказий ҳужумчи бор ва барча босим унга тушди. У муваффақиятсизликка учради. Аста-секин жамоага қўшилиши, аввал бошланғич таркибда, кейин захирадан майдонга тушиши керак эди. Жамоада уч ёки тўрт нафар форард бўлиши керак.

Улар бу ёзда нима қилишяпти? Биттаси билан хайрлашиб, бошқасини сотиб олишяпти — жуда ўхшаш, амалда бир хил футболчини! У 22 ёшда. Ёмон бошламади ва ўсиб бораётгани кўриниб турибди. Бироқ бунда соғлом фикр қани?", – деди Скоулз "The Good, The Bad and The Football" подкастида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
16 окт 15:36:58
From Earth
Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"
Админлар, сўнги пайтда анча кайфга берилиб кетяпсизлар. Битта мақолани қайтариб жойлаш, имловий хатолару нотўғри маълумот бериб зерикмаяпсилару лекин сайтни сифатани туширяпсизлар. Буни устига оғзи шалоқ шилталарни блокламасдан сайтни молхонага айлантиряпсизлар
   
18 окт 11:32:04
Ўзбек футболининг муҳлиси
Қизил иблисларнинг Сариқ иблиси
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика